Қирғизистон, Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорликда Европагача темир йўл қуради

Қирғизистон, Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорликда Европагача темир йўл қуради

 Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой биргаликдақураётган темирйўл юкларни Шарқий Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларига етказиб берадиган энг қисқа йўналиш, бўлади, деб хабар қилмоқда Sputnik нашри.

“Тошкентда бўлиб ўтган уч томонлама учрашувда, делегациялар раҳбарлари ушбу лойиҳани имкон қадар тезроқ амалга оширишга қаратилган жиддий ва амалий қарорлар қабул қилишди.  Апредла бўлиб ўтадиган кейинги мажлисга қадар улар йўлларнинг якуний йўналишларини белгилаб олишлари керак”, — деди Қирғизистон элчиси Данияр Сидиков.

Элчининг сўзларига кўра, ўтган йилнинг август ойида лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси ишлаб чиқилган, декабр ойида эса – молиялаштириш масалалари ҳал қилинган.

Янги лойиҳа амалга оширилган тақдирда, у Хитойдан Шарқий Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларигача бўлган энг қисқа йўлга айланади. Юкларни етказиб бериш масофаси 900 километрга, муддати эса – 7-8 суткага камаяди.

Туркистон: 

Темир йўл дунёда денгиз орқалик амалга ошириладиган юк ташиш транспортировкасидан кейинги ўринни эгаллаб турган стротегик аҳамиятга эга ва таннархи арзон йўналиш ҳисобланади. СССРдан мерос бўлиб қолган темир йўл Ўрта Осиё орқали фақат Россияга боради. Мустақил ҳамдўстлик давлатлари бўйлаб ўтадиган темир йўл, фақат Россиянинг манфаатлари учун ўта қулай ва ЕИга ўтиш мумкин бўлган ягона йўл бўлиб турибди. Россия бу стротегик аҳамиятга эга транзит йўналишдан ўзининг стротегик манфаати йўлида, Ўрта Осиё ва Қозоғистонга нисбатан кўпроқ фойдаланиб келади.

Хитойга қарата очилиши кутилаётган янги темир йўл лоиҳаси Хитойнинг Ўрта Осиёга нисбатан таъсирини янада кучайтиради. Иқтисодий алоқалар ривожланишига шароитлар яратиб беради. Газ ва нефт қувурларининг Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали Хитойга ётқизилиши ҳамда Туркман ва Ўзбек газларининг салмоқли қисмининг Хитойга ўтиб бораётгани ҳам Россия манфаатларининг бу юртларда заифлашиб бораётганини кўрсатиб турибди. Лекин “буюк ипак йўли” лоиҳаси сингари баъзи ҳаракатлар, Ғарб системаси томонидан ёки бир бирига қарши манфаат талашаётиб, Россия томонидан тўхтатиб қўйилади.

Аслида бу лоиҳаларнинг деярли барчасида Ўрта Осиё мамлакатларининг манфаатлари бор. Лекин бизнинг бу манфаатларимизга оламий куфр системаси тескари позициядан туриб қарайди. Яъни мустамлакачи кўзи билан қарайди. Иқтисодий, сиёсий ва бошқа эркинликларимизни тўсиш керак, деган босқинчи кўзқараш билан кўриб чиқади. Улар баъзида бирор соҳада ўз мустамлакасини эплай олмай қолган тақдирда ҳам, оламий таъсир кучига эга бўлган бошқа мустамлакачи давлат лоиҳаларига биз мустамлака давлатни топширишлари мумкин. Лекин ҳеч қачон ўз манфаатимизни ўз имкониятимиз ва ихтиёримиз билан эркин ҳал қилиб олишимизга рухсат беришмайди. Чунки ҳар қандай мамлакат ўзининг иқтисодий манфаатини ўзи рўёбга чиқариши учун аввало у ўзининг оғир саноатига эга бўлиши керак. Ўзининг оғир саноатига эга бўлган ҳар қандай давлат, иқтисодий мустамлакадан қутила олади.

Демак, Ўзбекистон илгари сураётган темир йўл лоиҳаси, Ўзбекистон ва Қирғизистонга иқтисодий манфаат учун керак бўлса, Хитой учун бунга қўшимча тарзда стротегик ва сиёсий манфаатлар учун ҳам керакли лоиҳа бўлиши мумкин. Россия учун эса аксинча, у ўз мустамлакаларини эплай олмаётгани сабабли бошқа мустамлакачи давлат гўё унинг ўлжасига тажовуз қилаётгандек ҳолат бўляпти. Шунинг учун Россия томонидан тўсиқлар қўйилиши ва бу тўсиқлар энг қулай шароитга эга бўлган Қирғизистонда қўйилиши кутиляпти.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш