Жээнбеков: Одамларга анъанавий дин асосларини етказиш керак

Жээнбеков: Одамларга анъанавий дин асосларини етказиш керак

 Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков сўнгги йилларда дунёда жамиятни радикаллаштириш ва экстремистик, террористик ғояларни тарқатишда диний муҳитдан фойдаланиш ҳаракатлари кучайиб, бундай кўриниш Қирғизистон учун ҳам таҳдид туғдираётганини таъкидлади. Бу ҳақида президент 5-январ куни Дин ишлари бўйича давлат комиссияси директори Зайирбек Эргешовни қабул қилган вақтда айтиб ўтди.

 “Аҳолининг диний соҳа бўйича таълим даражасини яхшилаш, барча мадраса ва бошқа диний таълим маҳкамаларида ягона ўқув дастури ижроси устидан назоратни кучайтириш зарур. Бу мақсадда Дин комиссияси диний ташкилотлар, муфтиёт, ҳудудлардаги ҳокимят вакиллар, “Иймон” фонди билан ўзаро ҳамкорликларини янада кучайтиришлари лозим. Аҳолига анъанавий дин асосларини етказиш керак”,- деди Жээнбеков.

 Жээнбеков дин соҳасидаги давлат сиёсати дунёвий давлат принципларига асосланган бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, диний ташкилотлар ва ўқув юртларининг реестерини яратиш, радикализм тарқалишини олдини олиш мақсадида уларнинг молиялаш ва фаолиятлари назоратини кучайтириш зарурлигини қўшимча қилди.

Туркистон:

Мабда — ўзидан тузум келиб чиқадиган ақлий ақидадир. Яъни ҳар қандай мабда ўзининг фикрат ва тариқатига эга бўлиши шарт.

Исломий мабда, исломий фикрат ва исломий тариқатдан иборатдир. Исломий фикрат — инсон ғаризаларининг табиий талабидан келиб чиққан муаммолари учун шаръий ечимлардир. Яъни ҳар бир нарса ва ҳаракатларимизнинг шаръий баёнидир.

Исломий тариқат — исломий фикратни жамиятда бор бўлиши ва муаммолар муолажа қилиниб боришини кафолатлайдиган шаръий ҳукмлар баёнидир. Яъни у ҳар бир ношаръий бузуқ муомила ва ҳаракатларни таъқиқловчи ва уларни жамиятдан четлатиб юборишни ўз зиммасига олган ҳукмлардир.

Демак, исломий фикрат исломий тариқат билан ҳимояланиши вожиб. Яъни ҳар бир ҳаром амал, уни таъқиқловчи ёки жамиятдан йўқ бўлишини таъминловчи исломий тариқат ҳукумларига муҳтож! Исломни тушуна оладиган ҳар бир мусулмон буни инкор қилиш кофирлик эканини жуда яхши билади.

Қирғизистон ҳокимияти “мўътадил Ислом” номи билан  тиқиштирилаётган куфр лоиҳасини илгари суриб келади. Бу куфр лоиҳаси исломий фикратга асосланган баъзи ҳукумларни ўзининг исломий тариқатини инкор қилиб, куфр тариқатлари билан ечиб боришга даъват қилади! Чунки шаръий қоидага биноан “Ислом динидан ташқаридаги барча ечимлар куфр деб эътибор қилинади”.

Куфр оламий бошқарув системаси исломий юртлар етакчиларини ва диний арбобларини ўзининг мўътадилликка асосланган куфр лоиҳасини илгари суришга мажбурлаб келяпти. “Иймон фонди” деб ном беришган юқоридаги “тузоқ фонди” ҳам куфрнинг йирик алдов амалиётининг биридир!

Аммо улар “радикал” деб ном бериб, ўзига мойил тўда воситасида жамиятдан четлатмоқчи бўлаётган кишилар, аслида исломни мабдаий тузум деб эътибор қилаётган биродарларимиздир! Бу дунёда биз бир биримизни мусулмон биродарим деб эътибор қилишга буюрилганмиз. Лекин Оллоҳ ким мусулмон, ким мунофиқ, ёки билмаган ҳолида кофир бўлиб қолганини билиб туради. Қиёмат куни барча ҳақиқат очилади! Ўша кун келгунича барчамиз ўз ўринларимизни тиниқ билиб олишимиз керак!

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш