Покистон АҚШга кўрсатган хизматларини расман тан олди

506
0

Покистон АҚШга кўрсатган хизматларини расман тан олди

Покистон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Осиф Покистоннинг АҚШга кўрсатган хизматларини ва Покистон аскарлари АҚШ очган урушда қурбон қилинганлигини расман тан олди. Осифнинг бу эътирофи АҚШ президенти Донлад Трампнинг Покистонни нишонга олган баёнотига берган рад жавобида янгради. У ўзининг тивиттер саҳифасида таъкидлашича, Покистон АҚШга ишониб хато қилганлигини тарих исботлаган.

 “АҚШ президенти биздан “Нима қилдингиз?”, деб сўрамоқда. Биз сизга ҳарбий базаларимизни очиб қўйдик, Афғонистондаги АҚШ қўшинларини қурол-яроқ ва ўқ-дорилар билан таъминлаш бизнинг ҳудудларимиз орқали амалга оширилди. Минглаб тингч фуқароларимиз ва аскарларимиз сиз бошлаган уруш туфайли қурбон бўлди”, дея АҚШга ўз норозилиги билдирди Осиф.

“Тарих бизга кўр-кўрона АҚШга ишонмаслигимиз кераклигини ўргатди. Фаолиятларимиздан мамнун бўлмаслигингиз мумкин, аммо мамлакатимизнинг обрўси ортиқча ерга урилишига йўл қўймаймиз”, дея қўшимча қилди Покистон ташқи ишлар вазири.

Шунингдек Муҳаммад Осиф ўзининг Твиттер саҳифаси орқали Покистоннинг АҚШга кўрсатган ёрдамлари Покистон учун қимматга тушганлигига ҳам эътибор қаратди.

Трамп биринчи январ куни ўзининг Твиттер саҳифаси орқали АҚШнинг Покистонга 33 миллиард доллар ёрдам кўрсатганлигини билдириб, “Улар бизнинг етакчиларимизни аҳмоқ деб ўйлашди, биз улардан ёнғон ва фирибгарликдан бошқа нарса кўрмадик. Улар АҚШ Афғонистонда сиқувга олган “террорчилар”ни хавфсиз бошпана билан таъминламоқдалар”, дея тивитлаган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here