АҚШ Афғонистон бўйича янги режасини маълум қилди

АҚШ Афғонистон бўйича янги режасини маълум қилди

 АҚШ 2018 йилда Афғонистонда “Толибон” ҳаракатига қарши амалиётлар, афғон ҳарбийларини ўқитиш ва мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатлар йўналишини коалиция томонга ўзгартиришга катта эътибор қаратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Ассошиэйтед Пресс” агентлиги АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Жозеф Вотелга таянган ҳолда хабар бермоқда.

 Агентликнинг таъкидлашича, АҚШ ҳужум шаклидаги амалиётларга эътибор қаратмоқчи.

 “Биз саъй-ҳаракатларни янада кучайтиришга уринамиз, бу жанговар ҳаракатларнинг кейинги даври учун вақт келганида, ташаббусни тезда қўлга олиш учун керак”, — дея маълум қилган Вотел.

 Генералнинг сўзларига кўра, Афғонистон қуролли кучларига “босимни доимий равишда ошириб бориш лозим”. Бунга АҚШдан мамлакатга янги ҳарбий йўриқчиларнинг келиши ҳам ёрдам бериши мумкин, улар афғон қуролли кучлари бўлинмалари билан биргаликда ҳаракат қилади ва фронт чизиғига яқин жойда бўлади,- дея таъкидлаб ўтди Жозеф Вотел.

 Вотелнинг маълум қилишича, коалиция Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучларини кучайтиргач ва хавфсизлик кучлари вакилларини ўқитиб бўлгач, афғонистонликлар яхшироқ жанг қила бошлайди.

 “Бу пайтга келиб, улар кейинги жангга киришганларида, анча кучли ҳужум салоҳиятини кўрсатишлари мумкин бўлади”, — деди генерал.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш