Эрдоған Рим Папаси билан Қуддус масаласини муҳокама қилди

964
0

Эрдоған Рим Папаси билан Қуддус масаласини муҳокама қилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан эълон қилинган Қуддус муамосини Рим Папаси Франсис билан телефон орқали муҳокама қилди. Бу ҳақида Туркия давлатининг президентлик девони маълум қилди.

Манбанинг билдиришича, президент Эрдоған ва Рим Папаси Франсис динлар ўртасида жуда муҳим ўрин эгаллайдидиган ва минтақа барқарорлиги учун муҳим рол ўйнайдиган Қуддусдаги ҳозирги вазиятни ҳимоя қилиш ўта муҳимлигини алоҳида таъкидлаганлар. Шунингдек иккала тараф ҳам Қуддуснинг мақомини сақлаб қолиш учун қўшма саъй-ҳаракатлар зарурлигини айтиб ўтишган.

Суҳбат асносида президент Эрдоған ва Рим Папаси яқин кунларда юзма-юз учрашув ўтказишга келишиб олдилар.

Туркистон:

Юзаки қараганда Эрдоған Қуддус учун жон куйдираётган мусулмон раҳбар сифатида намоён бўлади. Чунки Трампга қарши кескин баёнотлар берди ва (Исроил)ни очиқчасига “босқинчи террор давлати” деб атади. Истанбулда Исломий ҳамкорлик ташлотига аъзо давлатлар вакилларини тўплаб, Шарқий Қуддусни Фаластин пойтахти дея эълон қилди.

Аммо масалага чуқурроқ назар ташлайдиган бўлсак, тўғри, Эрдуғон Исломий ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида (Исроил)ни очиқдан-очиқ босқинчи террор давлати деб атади, бироқ ўша террор давлати билан на сиёсий, на ҳарбий ва на иқтисодий алоқаларини узмади. Ваҳолангки “террорга қарши кураш” номи остида деярли ҳар куни мусулмонларни қамоққа олмоқда.

Шунингдек Эрдуғон АҚШ президенти Доналд Трампга ҳам “Сиз ўзингизча қарор қабул қилишга ҳаққингиз йўқ, дунё фақат сиздан иборат эмас”, дея хитоб қилди. Аммо ечимга келганда, АҚШнинг Фаластин бўйича “икки давлатлик” лойиҳасини ўртага ташлади ва шу лойиҳа асосида қарор қабул қилинди.

 “Икки давлатлик лойиҳаси асосига қурилган одил ва кенгқамровли тинчликка амал қилишимизни эълон қиламиз” дейилади жумладан ташкилотнинг якуний баёнотида. Ваҳолангки Яқин Шарқда Британия “ягона давлат” лойиҳасини олға сураётганлиги ва бунга муқобил равишда АҚШ “икки давлатлик” лойиҳасини тиқиштираётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Шундай экан, хулоса сифатида шуни қатъиян таъкидлаймизки, Қуддус масаласи Рим Папаси билан муҳокама қилиниб ёки БМТга мурожаат қилиниб ҳал қилинмайди. Балки бунинг аниқ-тиниқ шаръий ҳукми мавжуддир. Халифа Абдулҳамидга Фаластин масаласи кўтарилганда ҳозирги хукмдорлар каби танқид қилиб ўтирмади, Рим Папаси билан муҳокама ҳам қилмади, балки дарҳол бу ҳақида келган шаръий ҳукмга амал қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here