Остонада Сурия бўйича музокаралар бошланди

592
0

Остонада Сурия бўйича музокаралар бошланди

 Қозоғистон пойтахти Остонада Сурия бўйича музокараларнинг саккизинчи раунди бошланди. Россия, Туркия ва Эрондан бўлган делегациялар унинг доирасида техник учрашувларни ўтказишмоқда, деб хабар берди РИА “Новости”.

 Таъкидланишича, Остона музокараларининг саккизинчи раунди икки кун – 21 ва 22 декабр кунлари бўлиб ўтади: пайшанба куни иштирокчилар ўртасида турли шаклларда учрашувлар бўлиб ўтади, жума куни эса асосий ялпи йиғилиш ташкил этилади.

 Музокараларда Россия делегациясига Россия президентининг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев, Туркияда – ташқи ишлар вазири ўринбосари Седат Онал, Эронда – ТИВ раҳбари ўринбосари Ҳусайн Жаборий Ансарий раҳбарлик қилмоқда. Шунингдек учрашувда Сурия ҳукумати ва мухолифати, кузатувчи давлатлар – АҚШ ва Иордания делегациялари ҳам иштирок этади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here