Саудия (Исроил) билан дипломатик алоқа ўрнатиш учун йўл харитасига эга

448
0
Saudi Foreign Minister Adel al-Jubeir adresses Gulf foreign ministers during a meeting on December 7, 2015 in the Saudi capital Riyadh, few days ahead of the Gulf Cooperation Council (GCC) summit. The GCC summit is due to be held on December 9 and expected to focus on the conflicts in Syria and Yemen. AFP PHOTO / FAYEZ NURELDINE / AFP / FAYEZ NURELDINE (Photo credit should read FAYEZ NURELDINE/AFP/Getty Images)

Саудия (Исроил) билан дипломатик алоқа ўрнатиш учун йўл харитасига эга

Яҳуд вужуди билан тўлиқ дипломатик алоқани ўрнатиш учун Саудия Арабистонининг йўл харитаси мавжуд. Бу ҳақида Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Адил ал-Жубайр маълум қилди. Вазирнинг таъкидлашича Саудия тараф дипломатик қадамларни ташлаш учун Фаластин ва (Исроил) ўртасидаги тинчлик ярашувини кутмоқда.

Франциянинг 24 каналига интервью берган Адил ал-Жубайр Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ҳукумат ишларига аралаша бошлагандан буён Саудия ва (Исроил) ўртасидаги сиёсатни тартибга солишда сезиларли муваффақиятларга эришганлигини қайд этди.

“Минтақада тобора ортиб бораётган Эроннинг таъсири Саудия Арабистони ва (Исроил)нинг ҳар иккиси учун ҳам хавотир манбаи бўлиб қолмоқда”, деди Саудия ташқи ишлар вазири.

Ливанда чиқадиган “Ал-Аҳбар” газетаси ноябр ойи ўрталарида Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг Саудия Арабистони ва (Исроил) ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш режалари ҳақида ёзган эди.

Адил ал-Жубайр Франциянинг 24 канали билан суҳбатда АҚШ сиёсатига баҳо берар экан, Доналд Трамп маъмуриятининг Яқин Шарқ масаласида юритаётган сиёсатига тасаннолар билдирди.

“Трамп маъмурияти (Исроил) ва араблар ўртасида тинчлик ўрнатиш борасида жиддий ҳаракат олиб бораётганига ишонамиз”, деди Адил ал-Жубайр.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here