Жалалободда Ҳизб ут-Таҳрирга нисбатан бўҳтон уюштирилди

Жалалободда Ҳизб утТаҳрирга нисбатан бўҳтон уюштирилди

12 декабр куни “k.news” ахборот агентлиги ҳамда бир қатор расмий сайтлар ва телеканаллар Қирғизистоннинг Жалалобот вилоятида бир қанча Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқатди. Уларнинг хабарларида айтилишича, қўлга олинганларнинг уйлари тинтув қилинганида, ҳарбий қўпорув амалиётига алоқадор бир қатор буюмлар ва портловчи мосламалар топилган.

https://l.facebook.com/l.php?u=http%3A%2F%2Fwww.ktrk.kg%2Fpost%2F17992%2Fkg&h=ATPVNYgmZv0_6t9s_bi5rEiNHYHrpVsXNp8tYdmxAGRIZwH4L2dmk6RtdV_ihUDs7jHiWAZmF1ZtvdP3GhXBmnnPHXzLkrIpdKzBXjsvILIucejxQ08PeWFSdmOorLrZ0vKFoPZCspCzyBSAltPD3WiSm1Wj

Ҳизб ут-Таҳрир — Исломий, сиёсий ҳизб (партия) бўлиб, Исломни мабда (тузум, система) сифатида ҳаётга қайтаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. У Оллоҳнинг

وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنْ الْمُنْكَرِ وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُفْلِحُونَ

“Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир”. (Оли-имрон: 104).

ояти асосида ташкил топди. Ҳизб ўзи учун Исломий (мабдаий), сиёсий фаолият олиб бориш шаръан фарз деб табанний қилди. Шунингдек Ҳизб ут-Таҳрир, фақат Росулуллоҳ с.а.в.нинг исломий жамиятни пайдо қилишда олиб борган фаолиятларини мусулмонлар учун суннат деб билиб, ҳар қандай ҳизб ўзи учун шу суннатни тариқат деб табанний қилишлари вожиб деб ҳисоблайди.

Ҳизб аъзоларига нисбатан юқоридаги баёнот Қирғизистон республикаси ИИМ, МХХҚ ва расмий матбуот ташкилотлари томонидан уюштирилаётган навбатдаги бўҳтонлардир! Улар бу билан Ҳизб етакчилигида жамиятга кириб келаётган Исломий мафкуравий муҳитга қарши курашларини давом эттиришмоқда. Куфр олами ҳар қанча ҳаракат қилмасин, Ҳизбни моддий қуролли ҳаракат томон бура олмади. Ҳизб ут-Таҳрир адабиётларининг бирортасидан моддий (қуролли) фаолиятга чорловчи бирорта ҳам табанний қилинган фикр топа олишмади! Чунки Ҳизб ўз тариқатини Пайғамбаримиз с.а.в.нинг Маккадаги ҳаётларидан олди. Шунинг учун у ҳар қандай ҳизбнинг давлат томонидан бажарилиши керак бўлган моддий амаллар ижросини ўз зиммасига олиши жоиз эмас деб ҳисоблайди! Ҳизб ут-Таҳрирнинг бу исломий тариқати (принципиал позицияси) эканлигини ва у бу позициясидан қиёматгача воз кечмаслигини деярли бутун дунё сиёсатчилари ва халқаро сиёсат жуда яхши билади!

Қирғизистон ҳукумати куфр донорлари олдида йиллик ҳисобот бериш мақсадида, жамият ичида деярли очиқ даъват олиб бораётган Ҳизб аъзоларига қарата навбатдаги “осонгина” ҳужумларини давом эттираяпти. “Исломий қуролли хавф-хатар” борлигига далил топа олмай, куфр донорлари олдида юқоридаги бўҳтон амалиётларини ўйлаб топишди.

Ҳизб ут-Таҳрир фикрий вужудлиги (муайян табанний фикрлар асосида уюшганлиги) боис, унга аъзо бўлган ҳар қандай шахс шу фикрларни қаноат билан қабул қилиб, уларга қаттиқ риоя қилишлари билан ўзларини Ҳизб девори ичида эканларини исботлайдилар. Акс ҳолда, яъни ҳатто ҳизбий шахс Ҳизб табанний қилган фикрларга зид ҳаракатлар олиб борар экан, у Ҳизб сафидан эмас деб эътибор қилинади.

Бу худди, орган ходимлари ичидан юзлаган қотиллар чиқиши, давлат арбоблари наркотрафика йўлини бевосита ўзлари юргизишлари, ҳокимият чегарада миллиардлаган доллар пулларни ўзлаштириб юборишлари ва қонун чиқарувчи депутатларнинг ўзлари қонун бузишларига қарамай, давлат номига путур етмагани ва ўз конституцияларини муқаддас деб, унга қарши чиққан одамни жиноятчи деб билишгани кабидир. Яъни уларнинг ўзлари “Давлат, дин ёки бирор гуруҳнинг умумий табанний қилган қонунларига зид равишда шахслар томонидан амалга оширилган жиноятлар учун жамоа ёки давлат жавобгар эмас ва улар давлат ва жамоанинг обрўйига путур етказа олишмайди” деб ҳисоблашади.

Қирғизистон ҳукумати аввалги икки президентини экстремистик йўл билан қувиб чиқарганлигини ўзлари расман тан олишди. Шунга қарамай, улар устидан сирттан “умурбод қамоқ жазосига маҳкум” деган ҳукум чиқаришди. Бу ноқонуний ҳаракатлари учун Қирғиз ҳокимияти давлатчилигидан воз кечиши керак эди! Бир ўзи Қирғизистон конституциясини ёзиб таёрлаган, конституциянинг отаси номи билан танилган, ҳар икки президентларни қувиб чиқаришда асосий ўрин эгаллаган ва Қирғиз сиёсий элитасининг етакчи сиёсатчиси бўлган Омирбек Текебаевни порахўрликда айблаб камоққа олишди. Ваҳоланки Текебаев ҳозирги ҳокимиятни шакллантирган асосий фигура эди! Шундан кейин ҳам Қирғиз етакчилиги ўз ўрнида турибди, ҳатто ўша илгариги етакчи кадрлар яна бирин кетин ҳокимиятни эгаллаб келяпти.  Қирғиз ҳокимияти юқоридаги жиноятларда ҳатто ўзини айибдор ҳис қилгани йўқ!

Юқоридаги, Ҳизб ут-Таҳрирга нисбатан уюштирмоқчи бўлаётган навбатдаги бўҳтонларига эътибор беринг! Бу “иштони йўқ кишиниг тиззаси йиртиқ одам устидан кулибди” деган мақолни эсга солади. Куфр атамаларидан бўлган “экстремист” деган тамға ўзларининг бўйинларида осилиб турганига қарамай, Ҳизб ва яна бир қатор исломий жамоалар устидан “экстремист ва террорист” деб ҳукм чиқаришмоқда.

Россия Ҳизб ут-Таҳрирни “террорист”лар рўйхатига киритгани учун, Қирғиз ҳукумати ҳам унга тилёғламачилик қилиб, юқоридаги сценарийни ўйлаб топди. Қирғизистон бир неча йиллардан бери Ҳизбни “террорист” деб эълон қилиш мақсадида бир қанча ҳаракатлар уюштирди. Лекин халқаро ҳамжамият Ҳизб томонидан бирор маротаба ҳам моддий ҳаракатлар кузатилмагани ҳақида айтиб турган бир пайтда, руслар бош бўлган Қирғиз орган кучларининг бу ифлос мақсадлари амалга ошмай келяпти.

Эй Қирғизистон мусулмонлари эртароқ кўзимизни очмасак, сўнгра кеч бўлиб қолади! Юқоридаги куфрнинг Ҳизбга қарши ҳаракатлари аслида Ислом ва мусулмонларга қарши қаратилгандир! Ҳизб ҳозирча мусулмонларга қолқон бўлиб, куфрга қарши исломий мабдаий кураш олиб бориш билан ўзини куфр зарбаларига тутиб бермоқда! Лекин Ислом фақат Ҳизбга тегишли эмас! Куфрга қарши ҳақиқий қувват Ислом умматининг қўлидадир! Қачонки уммат Ислом Мабдаси атрофида бирлашиб, ҳар бир мусулмонни ўзининг шаръий биродари деб билган ҳолда уни кофирга ташлаб қўймай, куфрга “Тўхта!” деган пайтдагина Оллоҳнинг нусрати келади! Акс ҳолда Ҳизбга қарши кураш ортидан “Таблиғ, Ихвон, Чубак ҳожи, Ўзбек ҳожи……” ва ҳоказо, кетаверади. Шу билан бир қаторда бирин кетин Исломий қадриятлар топталиб бораверади! Бунга қўшнимиз Ўзбекистондаги режимнинг репрессиясида гувоҳ бўлмадикми?!

Ҳозирча бизда имкониятлар етарли. Фақат куфрга ишончсизлик билдириб, уларга “Ислом ва мусулмонлар устидан бўҳтонларингни тўхтат” деб айтишнинг ўзи кифоя! Лекин кечикиб қолсак, куфр биздан унга “Тўхта!” дейиш имкониятимизни ҳам тортиб олади, чунки у бунинг учун тинмай ҳаракат олиб боряпти. Куфр системаси бу саводсиз ҳокимият эгаларини умматга атайин қаттиққўл сиёсат олиб боришга ундаш билан, юртимизда парокандалик пайдо қилмоқчи! Яъни агрессив ва бўҳтон устига қурилган ҳаракатлари ва зулмлари билан Исломий муҳитни моддий қуролли ғойриисломий муҳитга айлартириб юбормоқчи. Орган ҳодимлари, ҳозирча ўзлари англамаган ҳолларида куфр афёрасига алданиб, жамиятга бузғунчилик кириб келиши учун кенг йўл очиб беришлари мумкин! Огоҳ бўлайлик, ҳокимият ўта ҳолсиз ва заиф. У куфр кучлари таъсири остида қолди. Ҳозир ҳокимият халқаро сиёсатнинг ҳар қандай ифлос шартларига ҳам рози бўлишга мажбур ҳолатда тубибди! Огоҳ бўлайлик!

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими раиси

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш