Трамп Россияга қарши янги санкциялар киритилишини маъқуллади

487
0

Трамп Россияга қарши янги санкциялар киритилишини маъқуллади

 АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга нисбатан ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш борасидаги келишувни бузгани учун янги санкцияни имзолагани ҳақида Poltico нашри президент маъмуриятига яқин манбага таяниб хабар бермоқда.

 “АҚШ маъмурияти совуқ уруш замонларидаги ядровий қуроллар бўйича келишувга риоя қилишга мажбур қилиш умидида, тақиқланган қанотли ракета учун Россияга қарши янги санкциялар қўллайди”, деб айтган америкалик мансабдор шахс.

 Маълум қилинишича, АҚШ молия вазирлиги келишувда тақиқланган янги қуролни ишлаб чиқишда ёрдам берган Россия компанияларини жазолайди.

 АҚШ ҳукумати Россияни “Искандер-М” ракетасини учиргандан кейин келишувни бузишда айблай бошлаган. Россия Федерация кенгашининг мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси бошлиғи Виктор Бондарев ушбу ракета “ички фойдаланиш учун” мўлжалланганини, чунки унинг учиш узоқлиги 400 км дан ошмаслигини маълум қилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here