“Қуддус (Исроил) учун пойтахт эмас, мозор бўлади”

557
0

“Қуддус (Исроил) учун пойтахт эмас, мозор бўлади”

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти Қуддуснинг (Исроил) пойтахтига айлантирилиши масаласига норозилик сифатида Туркиянинг Анқара Истамбул, Бурса, Адана, Шанлиурфа, Диёрбакир, Газиантеп, Битлис, Ван, Мерсин, Ҳатай, Икония, Каҳраманмараш, Айдин ва Ялова вилоятларида намойиш ташкил қилди. Намойишга жуда кўп мусулмонлар фаол тарзда иштирок этишди. Намойиш чоғида “Қуддус учун бирлашинг, Қуддус (Исроил) учун пойтахт эмас, мозор бўлади” номли баёнот тақдим қилинди.

“Эй мусулмонлар! Маълумки, Қуддус Исро ва Меърож тупроғидир. Қуддус мусулмонларнинг илк қибласидир. Қуддус – бу бизга Аллоҳ ва Расули с.а.в.нинг амонатидир. Шунинг учун, Қуддус ҳеч қачон яҳудийларнинг пойтахти бўлолмайди. Яна бир бор таъкидлаймизки, Қуддус улар учун фақатгина мозор бўлади”, “Биродарлар, ўз пайғамбарининг тилида лаънатланган яҳудий қавм йиллар давомида муборак юртда фасод тарқатмоқда. Ал-Ақсо масжидини оёқости қилиб, Фаластинлик биродарларимизни ўлдирмоқда. Улар ўзларининг жирканч жиноятларини амалга оширишда атрофдаги ҳамкор ва ўзларига тобе режимларга ишонадилар. Агар бу режимларнинг хиёнати, пасткашлиги бўлмаганда эди, яҳудийлар муқаддас Ақсо Масжидига яқинлаша олмаган бўларди”, “Эй мусулмонлар! Қуддус ва Ақсо масжиди фақат танқидлар билан қутқарилмайди. Исломий ҳамкорлик ташкилотининг учрашувлари билан ҳам, БМТнинг қарорларига бош эгиш билан ҳам, (Исроил) билан дипломатик алоқаларни узиш билан ҳам, тинчлик битимларини тузиш билан ҳам, икки давлатлик ечим билан ҳам қутқарилмайди. Қуддус ва Ақсо масжиди фақатгина “Қуддус ишғол остида экан, бизга кулиш ҳаром бўлсин”, деган Салоҳиддин каби қўмондонлар билан, “Биз агар улуғворликни Исломдан бошқасидан изласак, Аллоҳ бизни ҳор қилади” деган Умар р.а. каби ва “Мен Фаластиннинг бир қарич тупроғини ҳам сотмайман. Зеро у менинг эмас, Ислом Умматининг мулкидир”, деган Абдулҳамид каби раҳбарлар билан озод бўлади. Хуллас Қуддус сўзлар билан эмас, қўшинлар билан озод бўлади”, дейилади тақдим қилинган баёнотда.

Шунингдек, АҚШнинг Истанбулдаги консуллиги ёнида ҳам намойиш уюштирилди. У ерда ҳам Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилоятининг матбуот вакили   “Қуддус (Исроил) учун пойтахт эмас, мозор бўлади” номли баёнотни ўқиб эшиттирди. Намойишга йиғилганлар Қуддуснинг озодлиги ва Умматнинг куфр зулмидан халос бўлиши учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаш йўлида кеча-ю кундуз ҳаракат қилишга онт беришди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here