Афғонистон президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Афғонистон президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

 Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Кўксарой қароргоҳида муносиб кутиб олинди.

Кўксаройдаги музокаралар якунида Ўзбекистон ва Афғонистон президентларининг Қўшма баёноти имзоланди.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, фан, таълим ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган 20 ҳужжат имзоланди. Хавфсизлик масалалари бўйича қўшма комиссия тузиш, Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам, Сурхон – Пули Хумри электр узатиш линиясини қуриш, Мозори Шариф – Шибирғон – Маймана – Ҳирот темир йўлини барпо этиш, юк ташиш, божхона соҳасидаги алоқалар тўғрисидаги ҳужжатлар шулар жумласидандир.

 Шунингдек, ташриф доирасида умумий қиймати 500 миллион доллардан зиёд бўлган 40 дан ортиқ экспорт шартномаси имзоланди.

 Президентлар оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда бўлиб ўтган музокаралар ва имзоланган ҳужжатлар Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш