Собиқ муфтий Жалилов иккинчи марта терговга чақирилди

Собиқ муфтий Жалилов иккинчи марта терговга чақирилди

Бишкек шаҳар милицияси собиқ муфтий Чубак Жалиловни бугун яна терговга чақирди. Бу ҳақида унинг адвокати Акин Токталиев “Азаттык” радиосига маъум қилди.

— Чубак Жалиловга чақирув қоғози Бишкек шаҳар милициясининг терговчиси Октябрь Макенбаевнинг номидан келган. Улар Жалиловни иккинчи аёлга уйлангани масаласида аввал ҳам терговга чақиришган эди.  Терговчилар собиқ муфтийдан “иккинчи аёлга уйланганим ҳақидаги маълумот ёлғон”, деб айтишни талаб қилишмоқда, — деди Токталиев.

Жалилов 3 декабрь куни ҳам Бишкек шаҳар терговчилари тарафидан сўроқ қилинган. Токталиевнинг айтишича, собиқ муфтий олти соат сўроқ қилинган, бироқ милиция уни икки соат сўроқ қилганини айтмоқда.

Ўтган ҳафта Чубак ҳожи Жалиловнинг иккинчи аёлга уйлангани ҳақида видео баёноти тарқаган эди. Видео тасвирда Жалилов “Мен уйландим. Аммо биринчи аёлим билан ажрашганим йўқ. У бироз ҳафа бўлиб турибди. Унинг хафа бўлишга ва қизғанишга ҳаққи бор. Мен Туркияда бола боқувчилик қилиб юрган, 30 ёшдан ўтиб қолган бева аёлга уйландим”, дея маълум қилди.

Унинг бу гапларига “Жогорку Кенеш”даги айрим депутат аёллар қаршилик кўрсатиб, ҳуқуқий баҳо беришни талаб қилишган. Жиноят кодексининг 153-моддасига биноан, икки ёки ундан ортиқ аёлга уйланган кишилар, яъни икки ёки ундан ортиқ аёл билан бирга яшаган кишилар икки йилгача озодликдан маҳрум қилинади.

Туркистон:

“Азаттык” ахборот агентлигининг юқорида тарқатган мақоласига кўра, милиция Чубак ҳожи Жалиловни иккинчи маротаба сўроққа чақириб, тергов қилган. Аввалроқ, инсон ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдурасулованинг Чубак ҳожининг баёноти устидан прократурага берган аризасига жавоб қайтарган орган ходимлари, “Чубак ҳожининг баёнотида ҳеч қандай жиноий элемент йўқ экан” деб расмий жавоб берган эди. Орадан бир неча кун ўтиб, улар худди ашаддий жиноятчини қўлга олгандек, қуролланган гуруҳ билан келиб, Чубак ҳожини уйидан маҳкамага олиб кетишган. Маҳкамада уни 6 соат ноқонуний тергов қилишгани ҳақида, унинг адвокати Акун Тўхталиев матбуот орқали хабар тарқатди. Тўхталиевнинг таъкидлашича, орган ходимлари расмий муносабатларини бирдан ўзгартириб олганларини ва ўзларининг бу кескин муомалаларини, юқоридан берилган буйруқ билан изоҳлашган. 4 декабр куни “sputnik”- Бишкек ШИИМга Чубак Жалилов “Мен у аёлни севгилим деганман. Шунингдек у билан жамоий ҳам, расмий ҳам, никоҳда бўлган эмасман. Мени фақат битта аёлим бор” деб кўрсатма бергани ҳақида маълумот тарқатди.

Чубак ҳожи ҳукумат одамидир. У ҳатто ҳозирда ўзини айбга тортмоқчи бўлиб турган парламентни мажлису шўрога таққослаб, унга шаръий тус бермоқчи бўлган. Парламентдаги партияларнинг деярли ҳаммасига сайловда дуо берганини ўзи эълон қилган. Қолаверса ҳозирги президентни сайловда очиқ қўллашини баён қилган эди. Кўпхотинлик масаласи Чубак ҳожининг муаммоларидан келиб чиққани йўқ. Уммат Ғарбнинг илмоний куфр мафкурасига қарши бўлган исломий мафкуранинг ижтимоий муаммоларни ҳал қилишдаги (кўпхотинлик каби) шаръий муолажасини танлай бошлагани сабабли Ғарбпараст кучларнинг босими остида қолган ҳукумат кескин муомалалар пайдо қилмоқда.

Яъни уларнинг тинчини бузган нарса шуки, одамлар ўзаро ижтимоий алоқаларидан келиб чиқаётган муаммоларида, Ғарбнинг никоҳсиз ўйнаш қилиб олиш “ечими”ни инкор қилиб, ҳукумат назарида ноқонуний бўлса ҳам, шаръий никоҳ билан бир нечта аёлларга уйланишни танлай бошламоқда. Шунинг учун улар Чубак ҳожини, шаръий уйланган никоҳидан воз кечдириб, “шунчаки ўйнашим эди” деган кўрсатма бериш билан жонини сақлаб қолишга ундашмоқда.

Чубак ҳожи “бу гап ёки кўрсатма билан ҳам шаръий никоҳ сақланиб қолаверади” деган позицияда туриб, орган ходимлари билан келишган ҳолда, ўзларича шаръий ҳийла қилиб, вазиятдан чиқиб кетиши мумкин. Лекин Чубак ҳожи билиб ёки билмай исломий қадриятни жамиятга жуда чиройли кўтариб чиқмоқда! Энди бу исломий қадриятни олий қилиши ва бу йўлда азиятларга сабр қилиб, туриб бериши қолди! Инша Оллоҳ бу биродар ўзининг исломий позициясида маҳкам туриб, жамиятимиздаги бу шаръий ечимни урфга айланишига катта ҳисса қўшиб, ажрини олади деб умид қиламиз! Лекин бу иш қайси томонга ва қандай аҳвол билан ечилмасин, кўпхотинлик ижтимоий муаммонинг Исломий муолажаси деб иймон келтирганмиз. Куфр бизни, ҳар қандай ношаръий қонунлари билан жиловлашга ва зинога йўналтиришга ҳаракат қилмасин, биз Ислом ва унинг Илоҳий қадриятларини ҳаётимизда амалда асос қилиб бораверамиз инша Оллоҳ!!!

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш