Халифалик дунёнинг асосий кун тартибига айланиб бормоқда

Халифалик дунёнинг асосий кун тартибига айланиб бормоқда

Бугунги кунга келиб, Халифалик давлатини тиклаш бутун дунёнинг асосий кун тартибига айланиб бормоқда. Ҳизб ут-Таҳрир – Индонезия 2 декабр куни пойтахт Жакартада халифаликни талаб қилиб, намойиш ўтказди. Намойишда тахминан 2 миллион Мусулмон иштирок этди.

Умматнинг уйғониши Индонезияда бўй қўрсата бошлади. Исломий Уммат бирлик ва бирдамликда бир ёқадан бош чиқариб, Халифаликни қайта тиклашни талаб қилиб чиқишди. Ҳизб-ут Таҳрир – Индонезия ва барча Мусулмонлар “Ла илоҳа илАлллоҳ Муҳаммадур расулуллоҳ” деб ёзилган “Тавҳид” байроғи билан майдонни тўлдириб, Такбирлар, Ҳамду санолар ва Саловатлар билан намойишда иштирок этдилар.

Мусулмонларнинг бундай бирдамлиги “инсоният учун чиқарилган хайрли уммат” васфини ва Исломнинг ғолиб устунлигини бутун дунёга такрор уқтириб қўйиш учун очиқ ва шарафли ҳайқириқ бўлиб қолмоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, бундан аввал Индонезия ҳукумати Халифалик давлати қулатилгандан сўнг парчаланиб кетган давлатчаларни қайта битта давлат остида бирлаштириш учун тинимсиз ҳаракат олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир уюшмасининг фаолиятини мамлакатда таъқиқлаб қўйган эди. Бунга Ҳизбнинг шиорлари Индонезиянинг мафкурасига ва илмоний-демократик вужудига зидлиги сабаб қилиб кўрсатилган эди.

Индонезиянинг мамлакатда Ҳизб ут-Таҳрирни  таъқиқлаш қарори мусулмонларнинг қаттиқ норозилигига сабаб бўлди. Қарор қабул қилиниши оотидан аксарияти олимлар, зиёлилар, сиёсатчилар, бизнесменлар, шифокорлар, собиқ ҳарбийлар, университет профессорларидан иборат ўн минглаган мусулмонлар давлатга қарши норозилик намойиши ўтазишган эди.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш