АҚШ ва Жанубий Корея кенг кўламли ҳарбий машғулотларни бошлади

АҚШ ва Жанубий Корея кенг кўламли ҳарбий машғулотларни бошлади

  АҚШ ва Жанубий Корея КХДРда ўтказилган сўнгги ракета синовларидан сўнг, душанба кундан Vigilant ACE деб номланувчи ҳарбий машғулотларни бошламоқда, деб хабар берди “Sputnik” сайти.

 Жанубий Корея ОАВларида келтирилаётган хабарларга асосан, 230 та самолёт, шу жумладан Американинг 6 дона F-22 кўринмас-қирувчи самолётлари иштирок этадиган бу машғулотлар тарихдаги энг йирик кўламли ҳарбий машғулот бўлиши кутилмоқда.

 Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги ушбу машғулотлар Сеул ва Вашингтоннинг иродаси, шунингдек, “Шимолий Корея провокацияларига” муносиб жавоб қайтара олиши мумкинлигини намойиш этишга қаратилган.

 Хабарларга кўра, Шимолий Корея 29 ноябр куни «Хвасон-15» ракетасини синовдан ўтказди. У 13 минг километргача масофада бўлган нишонни аниқ олиши, шу тариқа АҚШ ҳудудини тўлиқ қоплаши мумкинлиги маълум қилинди.

 Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги нашри “Кукпан ильбо”да келтирилишича, парламентда ўтган эшиттирувлар чоғида ҳарбийлар томонидан берилган баёнотларга кўра, 8 декабр куни ўз ниҳоясига етадиган маневрлар доирасида американинг F-22 ва F-35A қирувчилари иштирок этиб, бунда Шимолий Кореянинг ракетани учирадиган ҳаракатланувчи мосламаларини йўқ қилиш машқлари олиб борилади.

 Бундан ташқари, душман томоннинг узоқ масофаларни ўққа тутувчи артиллериясини йўқ қилиш ҳамда душман ҳудудига десантчиларни ташлаш машғулотлари олиб борилади.

 Ренхап маълумотларига кўра, Vigilant ACE ҳарбий машғулотлари АҚШ ҲҲКнинг B-1B “Лансер” бомбардимони, Американинг олти дона EA-18 “Гроулер” самолётлари, ўнга яқин F-15C қирувчилари ва шунча миқдорда F-16 самолётлари иштирокида ўтказилади.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш