Қирғизистон ва Қозоғистон президентлари учрашди

489
0

Қирғизистон ва Қозоғистон президентлари учрашди

 Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев Қирғизистон презденти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди. Сиёсатчилар Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ)нинг Минскда бўлиб ўтган саммити вақтида учрашган.

 24.kg тарқатган хабарга кўра, президентлар икки томонлама муносабатларнинг истиқболлари, хусусан, чегарадаги вазият билан боғлиқ масалаларини муҳокама қилишган. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев барчага чегарадаги вазият маълумлиги ҳақида гапирган.

 “Шунинг учун биз шундай қарорга келдик: ҳукуматларимиз томонидан тузилган йўл харитаси бор, биз уни яна қайта кўриб чиқамиз. Икки давлат ишчи гуруҳлари буни муҳокама этишади ва бу йўл харитасини имзолашади”, – деган Нурсултон Назарбаев.

 У Қозоғистон ҳам, Қирғизистон ҳам чегарада назорат ўрнатишини қайд этиб ўтган. Шунингдек, ЕИИ вакиллари юклар ўтказилишини назорат қилади.

 Худди шундай текширувлар Хитой билан чегарада ҳам ўтказилади. Нурсултон Назарбаевнинг маълум қилишича, у Сооронбай Жээнбековни ўз мамлакатига таклиф этган.

 “Биз мавжуд масалалар бўйича гаплашдик ва бир тўхтамга келдик. Икки давлат ҳукумати декабрь ойи мобайнида ўзаро муносабатлардаги масалалар бўйича йўл харитасининг якуний кўринишини ишлаб чиқиши зарур. Шунда кўплаб муаммолар ҳал этилади. Чегаралар бу йўл харитаси имзоланишидан аввалроқ ҳам очилади. Икки томонлама ҳамкорлик бўйича барча вазифалар ва масалалар келишилган муддатда ҳал этилади”, – дея қайд этган ўз навбатида Сооронбай Жээнбеков.

Туркистон:

2013 йили Каримов режими, Қирғизистоннинг жанубига Ўзбекистондан оқиб келувчи табиий газни тўхтатиб қўйган эди. Натижада 2014 йили Россия Қирғизистон газ тармоғини бутунича 1 доллорга сотиб олиб, ўзининг “Газпром” компаниясига берган эди. Энди эса Қозоғистон Евро Осиё иттифоқи орқали Қирғизистоннинг Ўзбекистон, Тожикистон ва Хитой билан ўртасидаги чегара назоратини Русларга олиб бермоқчими?!  

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев ўзи учун янги етакчи гуруҳ тузуб олиш ва унга доимий таъсир ўтказиб тура оладиган шароит пайдо қилиб олиш орқали қандай бўлмасин, салтанатни қўлида ушлаб қолиш мақсадида Қирғизистон мамлакатининг жуда катта манфаатларини Россия ва яна бошқа мамлакатларга бериб юборди. Энди ташқи кучлар Жиянбеков орқали яна Қирғизистон манфаатларига кўз тика бошлашяпти. Чунки Жиянбековни ҳали ўзининг камандаси йўқ. У ҳам Атамбаев аввалида муваққат ҳукуматга таянганидек, ҳозирча Атамбаевнинг етакчи гуруҳига таяниб туришга мажбур. Лекин бу ҳолат янги йилдан кейин ўзгара бошлайди. Янги конституция ишга тушиши билан, бош вазирлик билан президентлик иккита бошқарув апаратига айланади. Демак ташқи кучлар Жиянбековнинг заифлиги ва ўзининг етакчи гуруҳига муҳтож эканлигидан фойдаланиб, уни қўллаб юбориш орқали ҳокимиятдаги таъсирини кучайтиришга ваъда бериб, мамлакат манфаатларига тажовуз қилишга ҳаракат қилишади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here