АҚШ: Туркияга биз келтираётган фойдани Эрон билан Россия келтира олмайди

445
0

АҚШ: Туркияга биз келтираётган фойдани Эрон билан Россия келтира олмайди

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон “Уилсон” марказида сўзлаган “АҚШ ва Европа: Ғарб иттифоқларини мустаҳкамлаш” номли маърузасида Туркияни НАТО иттифоқдошларининг умумий мудофаасига қаттиқ аҳамият беришга чақирди. Тиллерсоннинг таъкидлашича, Туркия АҚШнинг НАТОдаги муҳим иттифоқдошидир.

“Биз НАТОдаги иттифоқдошимиз сифатида Туркиядан иттифоқнинг умумий мудофаасини устувор қўйишини истаймиз. Ғарб жамиятлари Турк жамиятига тақдим этадиган иқтисодий ва сиёсий манфаатларни Эрон ва Россия таклиф қила олмайди”, деди АҚШ Давлат Котиби.

Сурия ва Ироқда Эроннинг “ёмон” таъсири давом этаётганини билдирган Тиллерсон АҚШ Теҳронга қарши Европа ўлкаларининг қўллаб-қувватлашини кутаётганлигига эътибор қаратди.

“Европалик ҳамкорларимиздан Эроннинг зарарли қадамларига қарши биз билан бир сафда туришларини хоҳлаймиз. Эрон режими Ғарб тамойилларига мос келмайди. АҚШ ҳам, Европа ҳам, ўз қучоғида яна битта Шимолий Корея пайдо бўлишини истамайди”, деди Тиллерсон.

Тиллерсон ўз нутқида Америка Қўшма Штатлари Россиянинг таҳдидларига қарши Европанинг хавфсизлигини таъминлашига сўз берди. У Россиянинг Украинадаги сиёсатини танқид қилиб, “Биз ҳам, Европалик дўстларимиз ҳам, сўнгги пайтларда Россиянинг таҳдидларини сезиб турибмиз. Шу сабабли АҚШ Европада мудофаа ва огоҳликни кучайтирди”, дея қўшимча қилди.

Бошқа томондан Тиллерсон, барча келишмовчиликларга қарамасдан, Суриядаги айрим соҳаларда Россия билан ҳамкорлик қилиши мумкинлигини, хусусан терроризмга (Исломга) қарши курашда умумий манфаатлари борлигини айтиб ўтди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here