Риёдда терроризмга (Исломга) қарши йиғилиш ташкил қилинди

Риёдда терроризмга (Исломга) қарши йиғилиш ташкил қилинди

41та Исломий ўлканинг мудофаа вазирлари терроризмга (Исломга) қарши курашиш мақсадида тузилган “Исломий Ҳарбий иттифоқ” йиғилишига иштирок этиш учун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида тўпланди. Йиғилишда “Исломий ҳарбий иттифоқ”қа аъзо давлатларнинг мудофаа вазирлари “терроризм”га ва “экстремизм”га қарши курашиш учун керагича куч сарфлашга тайёр эканлиги қайд этилди.

Тахминан ярим кун давом этган йиғилиш “Терроризмга (Исломга) қарши ҳамкорлик” асосида амалга оширилди ҳамда терроризмга (Исломга) қарши курашга қаратилган масалалар муҳокама қилинди. Терроризмга (Исломга) қарши ташкил қилинган “Исломий ҳарбий иттифоқ”нинг бош котиби Генерал Абдулилаҳ ал-Солиҳ иттифоқнинг стратегияси, фаолияти ва келажакдаги режалари ҳақида маълумот берди.

Йиғилишда иштирок этган жаҳон мусулмонлари уюшмасининг бош котиби доктор Муҳаммад ал-Исо эса мафкура ҳақида гапириб, агрессив радикал ғояларга тўхталди. Муҳаммад Ал Исонинг билдиришича, “терроризм” фақат биргина хавфсизлик масаласи эмас, балки мафкуравий масаладир.

Саудия Арабистонининг Валиаҳди Муҳаммад ибн Салмон ҳам йиғилишнинг очилиш нутқида, 40дан ортиқ давлатлар терроризмга (Исломга) қарши кураш учун ҳарбий, сиёсий, молиявий жиҳатдан биргаликда иш юритишлари лозимлигини таъкидлади.

“Бугунги ҳолатимиз терроризмга қарши курашда биргаликда ҳаракат қилиш зарурлигини кўрсатмоқда”, деди Саудия Валиаҳди.

Терроризмга қарши кураш баҳонасида “Исломий ҳарбий иттифоқ”нинг ташкил қилиниши Саудия Арабистони томонидан 2015 йил декабр ойида эълон қилинган эди.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш