Шахзодаларни “Блэкуотер” тергов қилмоқда

458
0

Шахзодаларни “Блэкуотертергов қилмоқда

Саудия Арабистонида бошқарувни қўлга олган валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон коррупцияга қарши курашни рўкач қилиб ҳибсга олган юқори даражали юзлаб масъуллар, шу жумладан шахзодалар ва вазирлар қийноққа солинганлиги ҳақида янги даъволар юзага чиқа бошлади. “Daily Mail” газетасининг Саудиядаги манбаси тарқатган махсус хабарга кўра, Риёдда ҳибсхона марказига айлантирилган Ритз Карлтон меҳмонхонасида тутилаётган маҳбуслар АҚШнинг ўзига хос хавфсизлик ташкилоти “Блэкуотер”нинг янги қаноти “Академи”  тарафидан тергов қилинмоқда.

“Блэкуотер” АҚШнинг махфий ташкилотидир. Унинг Афғонистон ва Ироқда портлашлар, суиқасдлар ва қо­тилликлар каби мах­сус махфий операциялар ва бошқа ифлос ишларни амалга оширганлиги бир неча бор исботланган.

“Уларни уриб, калтаклашмоқда, ҳақорат қилиб, қийноққа солмоқда. Бутунлай “синдириш”ни хоҳлашмоқда”, “Баъзи тергов жараёнида валиаҳд шахзоданинг шахсан ўзи иштирок этяпти. Катта нарса ҳақида сўз кетганда саволларни шахзоданинг ўзи беради ва ширин тил билан муомала қилади. У чиққандан кейин хавфсизлик ходимлари кириб, қийноққа сола бошлайди”, дея ёзади газета.

Шунингдек, хабарда айтилишича, тергов жараёнида оёқларидан шифтга осилиб, калтакланган ва қийноқларга солинган кишилар орасида 19 миллиард доллар бойлиги билан дунёнинг энг бой 50 киши рўйхатидан ўрин олган шаҳзода ал-Валид бин Талал ҳам бор.

Манбага кўра, шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ҳибсга олинган кишиларнинг ҳозиргача 194 миллиард долларлик мол-мулкини ва банк ҳисобини мусодара қилган. Бундан аввал маҳбусларга бойликларини топшириб озод бўлиши таклиф қилинган эди. Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон “The New York Times”га берган интервьюсида айтишича, ҳозирда шаҳзодалар ва миллиардерларнинг аксарияти ўз маблағларининг бир қисмини топшириб, озодликка чиқишга розилик билдиришган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here