Атамбаев Қирғизистон президенти сифатида сўнгги сафарга жўнаб кетди

Атамбаев Қирғизистон президенти сифатида сўнгги сафарга жўнаб кетди

 Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Россияга ўзининг бу лавозимдаги сўнгги ташрифини амалга оширади. У РФда VI Санкт-Петербург халқаро маданий форуми очилиш маросимида иштирок этади, деб хабар бермоқда РИА “Новости”.

 Таъкидланишича, Атамбаев Россияга президенти Владимир Путиннинг таклифига кўра жўнаб кетган.

 Қирғизистон президенти ташриф давомида форумнинг очилиш маросимида иштирок этади, шунингдек, Путин билан учрашади.

 Бу Атамбаев учун Қирғизистон президенти лавозимига энг сўнгги сафарга айланади. Эслатиб ўтамиз, 24 ноябр куни Қирғизистонда мамлакатнинг янги раҳбари Сооронбай Жээнбековнинг инаугурацияси бўлиб ўтади.

Туркистон:

 Атамбаев миллий кенгаш мажлисидаги сўзлаган нутқида, Қирғизистон янги элитасига бир неча ўн йиллик йўлланма кўрсатгандек баёнот берди. Қозоқ президенти ҳақида гапираётиб, “мен ҳеч ким олдида тиз чўкмайман сизлар хам тиз чўкманглар”, деб янги ҳокимиятга буйруқ оҳангида уқтириб ўтди. Лекин, Қирғизистон Евро Осиё иттифоқидан ҳечам чиқмаслигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Атамбаев, президентликдан кетиши билан ҳокимият тизгинини ўз қўлида ушлаб қолмоқчи. Бунинг учун уни Россия қўллаб юбориши ўта муҳим. Назарбаев эса аксинча, Атамбаев президентликдан кетиши билан унинг Қирғиз элитасига бўлган таъсирини йўқ қилмоқчи. Демак Атамбаев Путинга  ўзининг шахсий манфаати учун, Қирғизистон мамлакатининг бирор муҳим манфаатини “туҳфа” қилиши кутилаяпти!

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш