Хитой ҳукумати Ислом ва мусулмонларга қарши курашда иштон ва соч турмакларигача етиб келди

529
0

Хитой ҳукумати Ислом ва мусулмонларга қарши курашда иштон ва соч турмакларигача етиб келди

 Шинжон-Уйғур автоном райони расмийлари сепаратистик кайфиятдаги мусулмон уйғурларни аниқлаш учун диний экстремизм аломатларининг кенгайтирилган рўйхатидан фойдалана бошладилар, дея хабар беради Radio Free Asia радиоси.

 Номоз пайтида қўлини кўксига қўяётган ёки сочини хина билан бўяган, уйда катта миқдорда озиқ-овқат захираси сақлаётган, масжиддан ташқарида номоз ўқиган, соатни ўнг қўлда тақадиган, шимининг почаси ошиғидан юқорида кесилган, эркак бўлишига қарамай сочини узун қилиб ўстирган ва шунга ўхшаш бошқа аломатларни намаён қилаётган одамлар ҳибсга олиниши мумкин. Олдин бу рўйхатда 75 та аломат қайд этилган эди, ҳозир уларнинг сони нечтага етгани борасида радио аниқлик киритмаяпти.

 “Уларнинг у ерда қанақадир ташкилоти бор, улар бири-бирларини хинага бўялган сочидан танийдилар. Акс ҳолда улар бу ишларни қилмаган бўлардилар”, – дея билдирди Хитой коммунистик партиясининг Хўтан округи бўлимининг котиби.

 “Агар киши партия вакили билан саломлашмаса ёки у спиртли ичимликлар ичмаса – буларнинг ҳаммаси диний экстремизмнинг аломатларидан ҳисобланади”, – деди бошқа партия ходими.

Туркистон:

Хитой ҳукуматининг Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмон биродарларимизга қарши олиб бораётган бундай ваҳшиёна репрессиясини бутун дунёдаги миллионлаб мусулмонлар кўриб-эшитиб, ҳеч нарса қилмаяпти. Нега шундай?! Негаки, бу миллионлаган мусулмон тарқоқ бўлиб, битта давлатда жамланмаган, қўлдан бой берилган рошид Халифалик бўлмиш Ислом давлати остида бирлашмаган.

 Ҳолбуки, ҳар бир қодир мусулмонга ушбу давлатни қайта барпо этишга ҳаракат қилиш ва ишларни ўз ўрнига қўядиган, мусулмонларни ҳимоя қилиб, уларга қалқон бўладиган битта имом-халифа сайлаши фарздир. Саҳиҳи Бухорийда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу  Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган:

 الإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَي بِهِ

«Халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади» (Имом Муслим ривояти).

Қачон ушбу Халифалик давлати барпо бўлса, Хитой ва бошқа мустамлакачи давлатлар битта мусулмонга ҳам озор етказишга ботинолмай қолади, чунки улар бу ўзларига жуда қимматга тушишини биладилар, Аллоҳнинг қудрати кенгдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here