Масжид ул-Ақсо учун қўзғалишга чақирган Саудия шахзодаси ўлдирилди

Масжид ул-Ақсо учун қўзғалишга чақирган Саудия шахзодаси ўлдирилди

Саудия Арабистонининг собиқ Қироли Фаҳд бин Абдулазизнинг кенжа ўғли шаҳзода Абдулазиз Саудиядаги сўнги ҳодисалар пайтида ҳалок бўлди. Унинг номи ҳам коррупцияда айбланиб, ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарилган шахслар ораси бор эди.

Баъзи манбалар Шаҳзода Абдулазиз бин Фаҳднинг ўлими ҳақида, у қамоққа олинганлар сақланаётган пойтахт Риёздаги Ритз-Карлтон меҳмонхонасида юрак хуружидан вафот этганлигини маълум қилди. Бошқа манбалар эса, уни ҳибсга олиш учун келган полиция билан юзага келган отишмада ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар тарқатди.

Бироқ шаҳзода Абдулазизнинг ижтимоий тармоқда ўртоқлашган баъзи фикрлари унинг ўлими ҳақида шубҳалар уйғотмоқда. Чунки ижтимоий тармоқларда яҳудийларнинг фаластинликларга қарши зулмларини танқид остига олган шаҳзода Абдулазиз доимо Масжид ал-Ақсо учун мусулмонларни қўзғалишга чақириб келган.

Маълум бўлишича, шаҳзода Абдулазиз бин Фаҳд ўзининг твиттер саҳифасидаги твитларидан бирида мусулмонларни Масжид ал-Ақсодаги мусулмонлар билан бирлик ва бирдамликка чақирар экан, “Фаластин ва Муборак Масжид ал-Ақсодаги биродарларимизни қўллаб-қувватлаш ҳар бир мусулмон учун вожибдир, ҳар ким қўлидан келганини қилиши лозим”, дея ёзиб қолдирган.

Шаҳзоданинг яна бир твити қуйидагича: “Эй Муҳаммад Уммати! Уларга ўзингизнинг кимлигингизни кўрсатиб қўйинг! Ал-Ақсога эътибор бермаслик ҳорликдир, бунинг учун Аллоҳ бизни ҳисоб-китоб қилади”.

Шаҳзода Абдулзизнинг бошқа бир твити қуйидаги сўзларни ўз ичига олади: “Эй Муҳаммад Уммати! Бизнинг учинчи масжидимиз жиноятчи босқинчилар томонидан оёқости қилинмоқда. Орамизда Рошид инсон йўқми? Келинг чиқиб жанг қилайлик. Ё ғалабага эришиб уни қутқарамиз, ёки Роббимизнинг мағфиратига эришамиз”.

Хабарда айтилишича, ёзган тивитларини ўчириб ташлаш учун босим остида қолган марҳум шахзода “Менинг ёзганларим Аллоҳ ва Унинг Расулига етмай туриб уларни ўчириб ташлаш мен учун ўлимдан ҳам ёмонроқдир”, дея яҳудларга қарши твитларини ўчириб ташлашдан қатъиян бош тортган.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш