Қримлик маҳбус мусулмонларнинг турмуш ўртоғларига русларнинг зулми

Қримлик маҳбус мусулмонларнинг турмуш ўртоғларига русларнинг зулми

 Рус босқинчилари томонидан Ҳизб ут-Таҳрир даъвоси билан ҳибсга олинган қримлик мусулмонларнинг турмуш ўртоғлари Қрим ва Украинанинг асосий қисмидаги маъмурий чегара постида ҳеч қандай сабаб кўрсатилмаган ҳолда ушланиб, улардан ҳар бири алоҳида-алоҳида сўроқ қилинган. Бу ҳақида адвокат Лиля Гемеджи маълум қилди. Лиля Гемеджига кўра рус хизматчилар унинг адвокат эканлигини билмаган.

Журналист Антон Наумлюкнинг бидиришича, рус хизматчилари аёлларни бирма-бир тергов қилган ва тергов пайтида улардан турмуш ўртоқлари ва қариндошларининг кимликлари, ИШИДга қўшилиш нияти бор ёки йўқлиги ҳақида сўралган. Тергов давомида икки аёл ўзини ёмон ҳис қилиб, улардан бири ҳушидан кетганда, руслар бунга “театр саҳнаси”, дея қараганлиги сабабли тез ёрдам тахминан 40 дақиқадан кейин чақирилган.

Россия қонунчилигига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳибсга олинган шахсларни 3 соатдан ортиқ ушлаб туриш ҳуқуқига эга эмас. Бироқ, қримлик муслима аёллар болалари билан биргаликда совуқда Армянск-Чаплинка назорат нуқтасидаги чегара постида 6 соатдан кўпроқ вақт ушлаб турилган. Уларнинг ҳибсга олиниш сабаблари ҳануз номаълумлигича қолмоқда.

Аслида олганда терроризмга қарши курашаётганлигини даъво қилаётган Россиянинг мусулмонларга нисбатан муносабати террористик фаолиятнинг ўзгинасидир. Қримда амалга ошираётган уйларга бостириб кириш, сабабсиз ҳибсга олиш, одам ўғирлаш, қасддан жароҳат етказиш, буларнинг барчаси террор амалиёти доирасига киради. Россиянинг куч ишлатар органлари бу ишларни Қримда деярли ҳар куни амалга оширяпти. Унинг Сурияда амалга ошираётган террорлари ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлаверади. Ваҳолангки Ҳизб ут-Таҳрир ярим асрдан кўпроқ вақт давомида 50 дан ортиқ мамлакатда фаолия юритаётган бўлсада, ҳали бирор жойда зўравонликка қўл урганлиги исботланган эмас.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш