“Мусулмон бўлса террорчи, Мусулмон бўлмаса руҳий касал”

“Мусулмон бўлса террорчи, Мусулмон бўлмаса руҳий касал”

Куни кеча АҚШнинг Техас штатидаги черковга қилинган ҳужумда 27 киши ҳалок бўлди. 30 киши тан жароҳати олди. Ҳужумчи ўлик ҳолда қўлга олинди. Суриштирув натижаларига кўра, ҳужумни уюштирган шахс Техасда яшаб келган 26 ёшли  америкалик Девин Патрик Келли бўлиб чиқди. Хулоса аниқ, у террорчи эмас, руҳий ҳаста. Чунки у – гарчи соқоли бўлса ҳам – мусулмон эмас, бунинг устига у америкалик оқ танлидир.

Айни пайтда АҚШ президенти Доналд Трамп Япониядан туриб, ҳеч қандай суриштирув натижаларига таянмаган ҳолда черков ҳужумчисини – гарчи у ўқ отар қурол билан 26 кишини ўлдириб, 30 кишини жароҳатлаган бўлса ҳам – террорчи эмаслиги ҳақида баёнот берди.

“Мамлакатимизда руҳий саломатлик масаласи мавжуд, бу қурол муаммоси эмас», деди Японияда сўзга чиққан Трамп.

Шунингдек, Трамп ўзининг Тwиттердаги саҳифасида “Тангри Техаснинг Сазерленд Спрингс шаҳарчасидаги одамлар билан бирга бўлсин. Федерал тергов бюроси ва полиция воқеа жойида турибди. Мен вазиятни Япониядан кузатиб турибман”, дея твит қолдирди.

Бундан аввал АҚШнинг Невада штатида жойлашган Лас-Вегас шаҳридаги мусиқа фестивалида амалга оширилган ва камида 59 киши ҳалок бўлиб, 527 кишини жароҳат олган қуролли ҳужум ҳақида ҳам худди шундай хулоса чиқарилган эди. Ўша ҳужум АҚШ тарихида энг кўп ўлимга сабаб бўлган қуролли ҳужум бўлишига қарамай, АҚШ тарафидан “террор акти эмас”, деб эълон қилинган эди. Чунки уни бир мусулмон эмас, балки Стивен Паддок исмли оқтанли америкалик амалга оширган эди.

Аммо 31 октябр куни Нью-Йоркнинг Манхэттен туманида, Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Соипов бошқарган юк машинаси велосипедчилар учун мўлжалланган йўлакка чиқиб, бир неча пиёдаларни уриб кетган ва бунинг оқибатида 8 киши ҳалок бўлган ҳодиса эса, орадан ҳеч қанча вақт ўтар ўтмас террор акти дея эълон қилинди. Ҳатто АҚШ президенти ҳеч қандай суруштирувсиз Соиповга ўлим жазоси беришни талаб қилди. Барча оммавий ахборот воситалари ҳам “даҳшатли террор ҳужуми дея” жар сола бошлади.

Бироқ техасдаги черковга қилинган ҳужум ҳақида бундай баланд парвоз даъволардан дарак ҳам йўқ.

Дўстларингизга юборинг

One thought on ““Мусулмон бўлса террорчи, Мусулмон бўлмаса руҳий касал”

  1. Мухожир Полвон ака Новқатлик

    Аллох амеркалик ақли зайф,Амеркалик ўз халқини отадигон фидоий амеркалик
    Девин Патрик Келли-дек қахромонларни кўпайтирсин.Амин !!!

Шарҳ қолдириш