Таъзия

499
0

Таъзия

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар қилишича, Бишкек-Ўш автомобил йўлининг 457-километрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ўн киши, шу жумладан икки ёш бола ҳалок бўлди.

 Йўл-транспорт ҳодисаси душанбага ўтар кечаси соат 00:05да юз берган.

 “Йўлда Honda Stepwgn автомобили ҳамда MAN газ олиб юрувчи машинаси тўқнашган. Натижада саккиз киши ҳалок бўлди, улар орасида олти ойлик чақалоқ ҳам бор, яна икки инсон Тош-Кўмир шаҳри шифохонасида ҳаётдан кўз юмди”, – дея хабар қилган маҳкама вакили.

 Кечга яқин Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ҳалок бўлганларнинг исм-фамилияларини маълум қилди.

  1. Қодиржонов Камолдин -23 ёшда, Ўш вилояти Ўзган тумани;
  2. Абдувалиев Фахриддин Камолдинович – 29 ёш, Ўш вилояти Ўзган тумани;
    3. Абдувалиев Хусниддин Жамолдинович – 28 ёш, Ўш вилояти Ўзган тумани;
    4. Навижанов Қодиржон Адилисанович – 23 ёш, Ўш вилояти Ўзган тумани;
    5. Шабданов Куштарбек Ўзбекович – 40 ёш, Жалолобод вилояти Ахси туман Ахси қишлоғи;
    6. Аширова Барнохон Хатамжоновна – 23 ёш, Ўш вилояти Ўзган тумани;
    7. Разақулов Акмалжон Маҳмуджонович – 28 ёш, Ўш вилояти Ўзган тумани;
    8. Наврўзхон Расулжон қизи – 22 ёш, қолган маълумотлар аниқланмоқда;
    9. Мамажонов Қодиржон Абдухолиқович – 23 ёш;
    10. Мамадалиев Абубакр Шафкатович – 2016 йилнинг 1-июнида туғилган. Наврўзхон Расулжон қизининг ўғли.

Туркистон:

إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

“Албатта, барчамиз Аллоҳникимиз ва албатта, барчамиз Унга қайтгувчидирмиз” [Бақара 156]

Биз, Туркистон сайти ходимлари Аллоҳнинг қазосига иймон келтирган ҳолда, Раҳимли Аллоҳдан автоҳалокат натижасида ҳалок бўлган юртдошларимизнинг гуноҳларини мағфират қилиб, қилган солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини сўраймиз.

 Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари номидан уларнинг оила аъзолари, қариндош-уруғлари ва оилага яқин бўлган барча дўстларига чуқур таъзиямизни билдирамиз.

Аллоҳ сизларга сабру жамил ато этсин. Аллоҳ сизларни чиройли сабр килишлик ортидан яхшиликлар билан мукофотласин.

وَاصْبِرُوا إِنَّ اللَّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ

“Сабр-тоқат қилингиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир!” [Анфол, 46]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here