Индонезия талабаларининг аксарият​​и Халифалик давлатининг тарафдоридир

609
0

Индонезия талабаларининг аксарият​​и Халифалик давлатининг тарафдоридир

Индонезияда жамоатчилик фикрини ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, мамлакатдаги мактаб ва университет талабаларининг аксарияти ҳозирги илмоний демократик ҳукуматдан кўра ўз диёрларида Халифалик давлати тикланишининг тарафдоридир.

Россиянинг араб тилида чиқадиган “arabic.rt.com” сайти Рейтер ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, маркази пойтахт Жакартада жойлашган “Алвара” ташкилоти мамлакатнинг қарийиб ярим аҳолиси истиқомат қиладиган Жава оролидаги мактаблар ва университетлар талабалари ўртасида сўров ташкил қилган. Сўровда иштирок этган 4200дан ортиқ талабаларларнинг 20% ​​дан ортиғи Халифалик давлатини тиклаш учун фаолият қилишга тайёр эканлигини билдирган.

Ўз навбатида, мазкур ҳисобот Индонезия ҳукуматини ўқув муассасаларида кучайиб бораётган – Ғарб таъбири билан айтганда – Исломий “экстремистик” ғояларнинг таъсиридан огоҳлантирди.

“Ҳукумат ва мўътадил Исломий ташкилотлар бунинг олдини олиш учун ва талабалар жамоасини бундан қайтариш учун дадил қадамлар ташлашлари лозим. Бу борада талабалар билан улар тушунадиган тилда гаплашишлари керак”, – дея тавсия берилади ўтган сешанба куни эълон қилинган ташкилотнинг ҳисоботида.

 “Arabic.rt.com” сайтига кўра, Индонезия президенти Жоко Ведодо ва унинг ҳукумати “экстремистик” гуруҳларнинг университетлар ва мактабларда ўсиб бораётган таъсирини тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.

“Мисол учун, октябр ойида президент Видодонинг “дунёвий давлат эътиқодига зид бўлган ҳар қандай ижтимоий ташкилотларни тақиқлаш” ҳақидаги қарори давлат парламенти тарафидан маъқулланди. Мазкур янги қонун асосида Индонезияда биринчи ўринда Ҳизб ут-Таҳрир уюшмасининг фаолияти таъқиқлаб қўйилди. Шунингдек, президент Видодо мамлакат мактабларида индонезияликларнинг плурализми (фикрлар хилма-хиллиги, кўппартия­вийлиги) ва миллий бирдамлигининг аҳамияти ҳақида бир неча бор нутқ сўзлади. Ўтган йилнинг сентябр ойида таълим-тарбияга бағишланган анжуманда Ведодо таълим соҳасида дунёвий эътиқодни мустаҳкамлашга чақирди”, дея ёзади “arabic.rt.com” сайти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here