Қирғизистон ва Ўзбекистон бош вазирлари учрашди

Қирғизистон ва Ўзбекистон бош вазирлари учрашди

 2-3 ноябр кунлар Тошкент шаҳрида ўтказилиши режаштирилган МДҲ аъзо давлатлар ҳукумат раислари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун келган Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Арипов билан учрашди.

 “Биз ҳамкорликнинг қоғозда эмас, амалда ривожланаётганини кузатмоқдамиз. Ўзбекистон Республикаси президентининг Қирғизистонга тарихий ташрифи 25 йил давомида ечилмай қолган саволларни муҳокама этишга имкон берди. Шунингдек, ҳукуматлараро иккитомонлама алоқаларни ривожлантириш шароити пайдо бўлди”,- деган Исаков.

 Ўз ўрнида Абдулла Арипов жорий йилнинг 9 ойи мобайнида мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 193 миллион АҚШ долларини ташкил этгани, келгусида ушбу кўрсаткични йилига 500 миллион АҚШ долларига етказиш режада борлигини билдирди.

 Бундан ташқари, ҳукумат раҳбарлари “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўл транспорт йўлаги устида олиб борилаётган ишларни муҳокама қилишди. Шунингдек, икки давлат ўртасида тузилган делимитация ва демаркация масалалари бўйича ишчи гуруҳнинг фаолиятига баҳо берилди.

 Учрашув сўнгида, икки мамлакат бош вазирлари ўзаро ҳамкорлик шартларини келишиб олиб, ҳар икки юртда маданият кунларини ташкил этишни билдирди. Йиғилишда Абдулла Арипов ҳукумат раислари бошчилигида Ўзбекистонга чегарадош вилоят раҳбарларининг биринчи йиғилишини ўтказишни таклиф қилди.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш