Тошкентда терроризмга қарши кураш бўйича анжуман бўлиб ўтди

548
0

Тошкентда терроризмга қарши кураш бўйича анжуман бўлиб ўтди

 1-ноябр куни Тошкентда “Терроризмга қарши курашиш – чегарасиз ҳамкорлик” мавзусида ўтказилган анжуманда ШҲТ минтақавий аксил террорчилик тузилмаси раҳбари Евгений Сысоев жаҳондаги террорчилик вазият ҳақида ахборот берди. Бу ҳақида Sputnik нашри хабар қилди.

  Унинг сўзларига кўра, дунёда нотинч ва башорат қилиш мураккаб бўлган вазият ҳосил бўлган. Яқин Шарқда тўқнашувлар давом этиб, дунё мамлакатлари тинчлигига таҳдид солмоқда.

 “Аксил террорчилик кучларнинг ҳарбий босими натижасида Сурия ва Ироқ ҳудудида жанговар ҳаракатларининг жўғрофияси ўзгариши билан террорчиларнинг тактикаси ҳам ўзгармоқда. Халқаро террорчилик уюшмалар аъзолари Афғонистон ҳудудига ўтиб олмоқдалар, жумладан ШҲТга аъзо давлатларининг чегараларига яқинлашмоқда. Шунингдек, террорчилар келиб чиқиш мамлакатларига қайтиб, у ерда хуфёна гуруҳларни ташкил қилишмоқда”,- деди Сысоев.

 ШҲТ аксил террорчилик тузилмаси раҳбари фикрига кўра, ушбу шарт-шароитларда таҳдидларга қарши чора-тадбирларни аниқлаш ва амалга ошириш тузилманинг энг долзарб вазифаси ҳисобланади.

 Сысоев сўзларига кўра, аксил террорчилик тузилмаси амалий фаолият ва мувофиқлаштириш бўйича катта тажрибага эга бўлди. Ўзаро ахборот алмашинуви ва  тезкор-қидирув ва процессуал ҳаракатларни амалга ошириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

 Тузилма кенгаши томонидан ҳамкорликда қабул қилинган чоралар асосида терроризм учун халқаро қидирувда бўлган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш ва экстрадиция қилиш ишлари амалга оширилади.

 “Юзага келган тезкор вазиятни ҳисобга олган ҳолда аксил террорчилик тузилмасининг истиқболли вазифаси халқаро террорчилик уюшмалари асосини ташкил қилувчи хорижий террорчи жангариларга қарши курашиш ҳисобланади. Бунинг учун “Исломий давлат”, “Жабхат ан-Нусра”, “Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломия”, “Шарқий Туркистон исломий ҳаракати”, “Тожикистон исломий тикланиш партияси” ва бошқалар фаолияти тўғрисида ўзаро ахборот алмашинуви олиб борилади. Бу Яқин Шарқ мамлакатларига террорчилик уюшмасига қўшилган шахсларни ҳисобга олиш ва қидиришда ёрдам бермоқда”,- деб таъкидлади аксилтеррорчилик тузилмаси раҳбари.

 Сысоева сўзларига қараганда, ҳамкорликни янада ривожланишига ҳар йили 2-3 маротаба ўтказиладиган аксилтеррорчилик ўқув машғулотлар ўз натижасини бермоқда. Хусусан, Тожикистон, Хитой ва Россия махсус хизматлари Душанбе, Артуш, Ярославл шаҳарларида машғулотлар ўтказилди.

 “Бу фаолият ўзининг самарали натижаларини бермоқда. Жумладан, 2016 йилда Россия Федерал хавфсизлик хизмати Тожикистон ва Қирғизистон ҳамкасблари билан Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Нижний Новгород шаҳарларида тайёргарлик босқичида бўлган 40 та террорчилик жиноятлари фош қилинди. Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ваколатли органлари томонидан “Исломий давлат” террорчилик уюшмаси томонидан ШҲТ давлатларида режалаштирилган террорчилик ҳаракатлари олди олинди”,- деб ахборот берди аксилтеррорчилик тузилмаси директори.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here