Россия: Туркиядан умидимиз катта

685
0

Россия: Туркиядан умидимиз катта

Қозоғистон пойтахти Остонада Сурия тинчлик музокараларининг 7 босқичи бошланди. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, барча тарафларнинг музокараларга иштирок этишлари тасдиқланган. Хусусан музокараларда Дамашқ ҳукумати ва Сурия мухолафатидан вакиллар, шунингдек кузатувчи сифатида БМТ, АҚШ ва Иорданиядан вакиллар ҳам иштирок этади.

Музокараларда Россия делегациясига Россиянинг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев, Туркия делегациясига давлат ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Седат Онал, Эрон делегациясига эса, давлат ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ҳусайн Жобир Ансорий раҳбарлик қилмоқда. Лаврентьев музокаралар чоғида маҳбуслар, маҳкумлар ва марҳумларнинг жасадлари эгаларига топширилиши масаласида яхши натижаларга эришиш умиди борлигини таъкидлади.

Лаврентьев Россия Тодай (РТ) ва Россия-24 телеканалига берган интервьюсида Сурия масаласида Россиянинг Туркиядан катта умиди борлигини яширмади. Лаврентьевга кўра, хавфсиз минтақада ташкил қилинган Идлибда назорат ва кузатиш нуқталари жуда юқори даражада фолият кўрсатмоқда.

 “Идлибда хавфсиз минтақа вужудга келтириш қарори жуда муҳим қарордир. Бу йўл билан биз майдондаги вазиятни сезиларли даражада барқарорлаштирдик. Албатта минтақадаги айрим гуруҳларнинг провокацион ҳаракатларидан келиб чиққан муайян қийинчиликлар мавжуд. Бу каби камчиликларни қўлимиздан келганича бартараф этишга ҳаракат қилмоқдамиз”, “Турк ҳамкасбларимиз ҳануз кузатиш нуқталарининг барчасини қуриб битирмаган минтақаларда ҳали ҳам баъзи қийин вазиятлар мавжуд. Шунинг учун минтақада кескинликлар мавжуд ва аввалда бўлгани каби, Радикал ташкилотлар томонидан ҳужум уюштирилиши хавфи давом этмоқда. Аммо Турк ҳамкорларимиз Идлибдаги хавфсиз минтақа билан боғлиқ ўз вазифаларини бажариб, вазиятни барқарорлаштиришларини умид қиламиз”, деди Лаврентьев.

АҚШнинг Остона музокаралари орқали режалаган “Идлиб шаҳрида хавфсиз минтақани вужудга келтириш” лойиҳаси ҳозирда мухолифатнинг назорати остида бўлган Идлибни Асад режимига топширишни ўз ичига олади. АҚШнинг талабига кўра, Идлиб Исломий талабларидан воз кечмаган мусулмонлардан тозаланиши лозим. Бу соҳада Россия ва Эрон билан биргаликда Туркия ва Сурия озод армиясининг аскарларига ҳам вазифа юклатиган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here