Истамбулда ўзбек муҳожири қўлга олинди

616
0

Истамбулда ўзбек муҳожири қўлга олинди

Истамбулда ўтказилган ИШИДга қарши кураш амалиёти доирасида Ўзбекистон фуқароси Ислом Бойхужаев қамоққа олинди. У билан бирга рафиқаси ва битта фарзанди ҳам қамоққа олиб кетилган. Бу ҳақида Туркияда фаолият юритадиган “Туркистонлилар” жамияти маълум қилди.

 “Истамбулнинг Эсенюрт туманида истиқомат қилиб келаётган Ўзбекистон фуқароси Ислом Бойхужаев, аёли ва фарзанди билан биргаликда куни кеча ИШИДга қарши олиб борилган амалиёт доирасида қамоққа олинди. Бу оила жамиятимизнинг аъзосидир. Унинг ҳеч қандай гуруҳга аъзо эмаслиги ва бирор бир жиноятга қўл урмаганлиги борасида биз кафилмиз. Бундай амалиётларда қасдли равишда жамиятимизнинг бегуноҳ аъзолари нишонга олинаётганлигидан аминмиз. Қилинаётган зулмлар ҳеч кимга фойда келтирмайди, балки мамлакатимизга, айниқса “терроризмга қарши кураш” лойиҳасига зарар бермоқда”, дейилади “Туркистонлилар” жамияти тарафидан чиқарилган баёнотда.

Айни пайтда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий сафар билан Туркияда меҳмон бўлиб турибди. Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи давомида турк хавфсизлик кучларининг бундай амалиётга қўл уриши эътиборга моликдир.

Хабарларда айтилишича, ИШИДга қарши кураш амалиёти ярим тунда олиб борилган ва бир вақтнинг ўзида 17 манзилга бостириб кирилган. Амалиётда ИШИД ташкилотига аъзоликда айбланиб 62 киши қўлга олинган. Улардан 58 нафари хорижий давлат фуқароларидир. Мазкур қамоққа олинган 58 нафар хорижий давлат фуқаролари устидан депорт қилиш борасида иш бошлангани айтилмоқда. Қамоққа олинган кишиларнинг қайси миллатга оид эканлиги ҳақида тўлиқ маълумот берилмаяпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here