“Исломий терроризм” Трампнинг оғзидан тушмай қолди

514
0

“Исломий терроризм” Трампнинг оғзидан тушмай қолди

АҚШ президенти Доналд Трамп Америка Қўшма Штатларининг хавфсиз ҳолатини сақлаб қолиш учун ўз саъй-ҳаракатлари доирасида “радикал исломий терроризм” билан боғлиқ жиноятларнинг кенг ёйилишидан огоҳлантирди. Трамп бу ҳақида жума куни твиттирдаги ўзининг расмий саҳифасида ёзди.

“Радикал Исломдан келиб чиққан терроризмнинг тарқалиши туфайли Британияда жиноятларнинг йиллик ставкаси 13%га ошди. Бу яхшиликдан дарак эмас. Биз АҚШнинг хавфсизлигини сақлашимиз лозим”,- дея тивитлади Трамп.

Британияда чиқадиган “Daily Mail” газетаси Трамп бу доирада Британия ваколатхонаси томонидан чиқарилган ҳисоботга таянганлигини билдирди. Газетага кўра, бу ҳисобот миллий статистика учун чиқарилган ва унда 2013 йилнинг март ойидан 2017 йилнинг июн ойигача Англия ва Уелсда юз берган зўравонлик ҳоллари қайд этилган. Шунингдек газетанинг ёзишича, мазкур тадқиқот жиноятлар нисбатининг юксалишида пичоқ билан ҳужум қилиш воқеаларини ортиб боришига эътибор қаратади. Унинг терроризмга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Ўтган сентябр ойида ҳам Трамп “радикал Исломий терроризм”ни тугатишга ваъда берган эди. Ўша пайтда у бирлашган миллатлар ташкилоти бош ассамблеясида қилган нутқида “барча масъул давлатлар исломий терроризм ва экстремизмга қарши кураш учун биргаликда ҳаракат қилишлари керак”, “Биз Исломий терроризмни албатта тўхтатамиз. Чунки биз унга мамлакатларимизни парчалаб ташлашга имкон бера олмаймиз”,- деган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here