НАТО Афғонистондан хавотирда

НАТО Афғонистондан хавотирда

НАТО Парламенти Ассамблеясининг президенти Паоло Алли НАТО қўшинларининг бир қисми 2014 йилда Афғонистондан олиб чиқилиши ортидан у ерда тобора кучайиб бораётган Толибон ҳужумларидан НАТО хавотирда эканлигини билдирди. Алле бу ҳақида Руминиянинг пойтахти Бухарестда “Ассошиэйтед Пресс” ахборот агентлигига берган интервюсида айтиб ўтди.

“Биз Афғонистонда содир бўлаётган ишларни енгил санай олмаймиз, чунки бизнинг қўшинларимиз у ердан олиб чиқилгандан сўнг Толибон ҳужумларнинг ортиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз”, деди НАТО Парламенти Ассамблеясининг президенти.

Алли хусусан НАТО қўшинлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши ортидан – ғарб тили билан айтганда – террорчи Толибон ҳаракати  мамлакатда ўз назорати остида олган минтақалар кенгайиб бораётганига урғу берди.  Аллининг таъкидлашича, Афғонистондаги ёмонлашиб бораётган хавфсизлик ҳолати Афғон халқининг ўз юртларини ташлаб кетишларига сабаб бўлмоқда.

“Охирги икки ёки уч йил ичида Афғонистондан Шарқий Европага жуда кўп қочқинлар келганлигини кўриб турибмиз. Бунинг сабаби Толибон мамлакатнинг айрим ҳудудлар назоратини қўлга олганлигидир”, дея қўшимча қилди Алли.

АҚШ бошчилигидаги НАТО кучларининг Афғонистонга босиб кирганига 16 йил бўлди. Ўтган 16 йил давомида Толибон ҳарбий жиҳатдан қишлоқ жойларда назоратини кучайтирганлиги ва шаҳар марказларига камдан-кам ҳужум қилганлиги айтилади. Ғарб тадқиқот марказларидан бири “Тҳе Лонг Wар” журналига кўра, Толибон 124та қишлоқни назорат қилади, аммо қишлоқ марказлари бундан мустасно. Бу ҳалат Кобул ҳукуматининг қонунийлигига жиддий зарба сифатида баҳоланмоқда.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш