Атамбаев: АҚШнинг Ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб бериш қароридан шокка тушганман

494
0

Атамбаев: АҚШнинг Ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб бериш қароридан шокка тушганман

 “Обама менга жуда ёқарди, бироқ АҚШ ҳукумати ва унинг Давлат департаменти ҳаракатларидан шокка тушганман”, – деди Алмазбек Атамбаев Нью-Йоркка амалга оширган ташрифи чоғида Time журналига берган интервьюсида.

 “2014 йилда Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов: “Эҳтимол, минтақада уруш бўлади” деган эди. Шундан сўнг орадан тўрт ой ўтиб АҚШ Ўзбекистонга 328 та зирҳли автомашина тақдим этди. Қўшма Штатлар Қирғизистонга сармоялар киритмаган ҳамда ёрдам бермаган. Ўзбекистон эса ҳар бирининг қиймати ярим миллион доллардан ортиқ бўлган 328 та зирҳли автомашинани олди”, – деган Атамбаев.

 “Рўй берган ҳолатдан сўнг бизга давлат котиби Жон Керри ташриф билан келди, ҳамда мен ундан улар демократия ҳақида шундай баёнотлар бериб, нима учун бундай қилишгани билан қизиқдим. Мен олти йил давомида президент бўлдим, ҳамда АҚШ томонидан – халқи эмас, балки ҳукуматидан шундай муносабатни ҳар доим кўрганман”, – деди Қирғизистон президенти.

 “Қирғизистонга демократик ривожланган давлатни қуришдаги молиявий ёрдам мусулмонлар дунёси учун яхши намуна бўларди, ҳамда анча арзонроққа тушарди”, – деган Алмазбек Атамбаев.

 “АҚШга жаҳондаги демократия керак эмас. Мен буни тушунгач, жуда ҳам афсусландим. Менинг Обамадан ҳафсалам пир бўлди. АҚШнинг ҳозирги президенти эса фақат Қўшма Штатлар муаммоси билан шуғулланиши ҳақида гапирмоқда”, – дея таъкидлаб ўтган президент.

Туркистон:

Ҳа, АҚШ ва ЕИ Қирғизистонга унчалик эътибор бермай қўйишди. Натижада Қирғизистонга Россия ҳам аввалгидек жиддий эътибор бермай қўйди. Чунки Россияга қарши Қирғизистонни мустамлака қилиш учун рақобатлашадиган қувватлар йўқолиб боряпти.

Охирги БМТнинг саммитида Қирғизистонга ва унинг президентига яхши муносабат ва қизиқиш билан қарашмади. Атамбаев эса, молиявий кўмак берувчи бирор булоқ топишдан умидвор эди. Қирғизистон мустамлака ўлка эканлигидан, мустамлакачи давлатлар унга ҳамиша ўз манфаатлари назари билан қарашади. Бу манфаатлар улар ўрталарида талаш бўлиб, улар учун қанчалик муҳим ва зарур бўлишига қараб, мамлакатни бир биридан тортиб олиш учун ҳаракатлар кучаяди. Қирғизистон сингари қолоқ ва қашшоқ давлатлар эса, шу рақобатда бир оз бўлса ҳам ўзини торозига солиб, ҳар икки томоннинг биридан, баъзида ҳар иккисидан садақа сингари бирор моддий манфаат ундира олишга эришиб қолиши мумкин бўлади. Атамбаев АҚШнинг Қирғизистонга беетибор бўлиб қолганлигидан хафа бўляпти.  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here