Туркияда Идлиб шаҳидлари учун ғоибона жаноза намози ўқилди

583
0

Туркияда Идлиб шаҳидлари учун ғоибона жаноза намози ўқилди

Жума куни Туркиянинг Анқара, Истамбул, Бурса, Мерсин, Газантер, Адана, Шанлиурфа ва Коня шаҳарларида жума намозидан сўнг Суриянинг Идлиб шаҳрида қатл қилинган мусулмонлар учун ғоибона жаноза намози ўқилди. Ҳизб ут-Таҳрир Туркия вилояти томонидан ташкил қилинган ғоибона жаноза намозидан сўнг Ҳизб ут-Таҳрир Туркия вилояти матбуот бўлимининг раиси Маҳмуд Қор Идлибдаги Мусулмонларга нисбатан Россиянинг қирғинлари ва Асад кучларининг ваҳшийликлари ҳақидаги “Идлиб қирғин қилинмоқда, сукут сақлаш билан қотилларга шерик бўлма” номли матбуот баёнотини ўқиб эшиттирди.

Баёнотда демократия ва илмонийликни рад қилиб, фақат Аллоҳнинг ҳукмини талаб қилган Мусулмонлар куфр томонидан террорист деб эълон қилингани ва улар устида турли қуролларни синовдан ўтказилаётганига алоҳида урғу берилди. Шунингдек, Ислом ўлкаларининг раҳбарларига, Мусулмон армияларининг қўмондонларига, Ислом уламолари ва муфаккирларига, оммавий ахборот воситалари ва барча мусулмонларга алоҳида-алоҳида хитоб қилинди. Агар Лас-Вегасда юз бергани каби АҚШда ёки ғарб давлатларида бирор ҳодиса юз бериб, бир нечта инсонлар ҳалок бўлса, Ислом ўлкаларининг раҳбарлари уларга дарҳол ҳамдардлик билдириши, аммо Идлибда бир ойнинг ўзида уч мингдан оритиқ мусулмонлар қатл қилинишига қарамай, уларнинг сукут сақлаб туриши танқид қилинди.

“Юз минглаган инсонлар қатл қилинди. Аммо сизлар шу қотилликни амалга оширган давлатлар билан дўстлигингизни давом эттиряпсиз. ИШИДга қарши кураш баҳонасида АҚШ бошчилигидаги коалицияга қўшилдингиз, ҳаво базаларингизни, портларингизни кофирларга очиб бердингиз. Бу ҳам етмагандай, самалётларингиз билан ҳарбий амалиётларга қатнашдингиз. Аммо Мусулмонлар учун қачон ҳаракатга келасиз? Сизнинг қўзғалишингиз учун яна қанча мактаблар, яна қанча шифохоналар, яна қанча масжидлар бомбаланиши керак, яна қанча мусулмонлар қатл қилиниши керак?”, дейилади жумладан баёнотда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here