Автоҳалокатда қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия

Автоҳалокатда қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия

6 октябр куни Россиянинг Владимир вилоятида автобус ва поезд тўқнашуви юз бериши оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони ҳақида охирги маълумотлар берилди.

 Ўзбекистон республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 16 киши ҳалок бўлган, шундан 15 нафари Ўзбекистон фуқароларидир.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов ҳам фожиада қурбон бўлган Ўзбекистон фуқаролари сони 15 нафарлигини тасдиқлади.

Унинг маълумот беришича, яна 5 нафар ўзбекистонлик турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Уларнинг иккиси ёш болалар, бири 1,5 ёшда, иккинчиси 3 ёшда. Шифокорлар уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун кураш олиб бормоқда.

Қозоғистон ҳудудидан Россияга йўл олган автобусда жами 58 киши бўлган, шундан 56 нафари ўзбекистонлик бўлган.

Туркистон:

إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

“Албатта, барчамиз Аллоҳникимиз ва албатта, барчамиз Унга қайтгувчидирмиз” [Бақара 156]

Биз, Туркистон сайти ходимлари Аллоҳнинг қазосига иймон келтирган ҳолда, Раҳимли Аллоҳдан ҳалол ризқ топиш умидида ота-она, аҳли аёл ва фарзандларини ташлаб меҳнат муҳожирлиги сари юз тутган, аммо бахтсиз ҳодиса натижасида ҳалок бўлган ўзбекистонлик диндошларимизнинг гуноҳларини мағфират қилиб, қилган солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини сўраймиз.

 Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари номидан уларнинг оила аъзолари, қариндош-уруғлари ва оилага яқин бўлган барча дўстларига чуқур таъзиямизни билдирамиз.

Аллоҳ сизларга сабру жамил ато этсин. Аллоҳ сизларни чиройли сабр килишлик ортидан яхшиликлар билан мукофотласин.

وَاصْبِرُوا إِنَّ اللَّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ

“Сабр-тоқат қилингиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир!” [Анфол, 46]

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш