Бишкекда дунёнинг 19 мамлакатидан келган исломий экспертлар йиғилади

613
0

Бишкекда дунёнинг 19 мамлакатидан келган исломий экспертлар йиғилади

  Президент маъмурияти ахборот сиёсати бўлимининг хабар қилишича, Алмазбек Атамбаевнинг ташаббуси билан 28-29 сентябр кунлари Бишкек шаҳрида “Ислом замонавий дунёвий давлатда” деб номланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

 Хабарга кўра, конференцияда 19 давлатнинг диний ишлар бўйича ваколатли органлари раҳбарлари, нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари ва таниқли хорижий исломшунос экспертлар иштирок этиб, энг сўнгги илмий тадқиқотлар асосида мусулмон жамиятда муносабатларни уюғунлаштириш ёндашувлари муҳокама қилинади.

 Муҳокама қилинадиган асосий мавзулар:

  1. Давлат ва дин ўртасидаги ҳамкорлик бўйича энг яхши амалиётлар ва тажриба алмашиш;
  2. Радикаллашувнинг олдини олиш йўли сифатида миллий давлатларнинг маданий ўзига хослигини сақлаб қолиш;
  3. Сиёсий Исломнинг олдини олиш усуллари.

 Хабарда қайд қилинишича, илмий-амалий конференция доирасида давлатлараро мулоқот ва диний соҳада ҳамкорликни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, замонавий дунёвий давлатда Исломнинг ўрни тўғрисида декларация қабул қилиш режалаштирилган.

 Конференцияда Қирғизистондан ҳамда яқин ва узоқ хорижий давлатлардан келган юздан зиёд олимлар иштирок этади.

Туркистон: 

  1. Давлат ва дин ўртасидаги ҳамкорлик бўйича энг яхши амалиётлар ва тажриба алмашиш;

Давлат билан дин ўртасидаги ҳамкорлик қандай тартиб, қонун, қоида асосида ва қандай мафкура манфаати учун олиб борилади?! Ҳамкорликдан диний манфаатлар бор бўлганида ҳам, шу ҳамкорлик шаръан жоизми, яъни бу дин билан куфрни бирлаштиришга ҳаракат қилишнинг шаръий ҳукми қандай?

  1. Радикаллашувнинг олдини олиш йўли сифатида миллий давлатларнинг маданий ўзига хослигини сақлаб қолиш;

“Радикал” ибораси куфр ибораларидан бири бўлиб, улар бу иборани ўзларининг “террорист, экстремист” каби атамалари сафига қўйиб, ўз мақсадлари йўлида фойдаланиб келишади. Бу иборадан улар ўзларига нисбатан кескин фикрий қарши бўлган мафкуравий фикрий етакчиликни илгари сураётган мусулмонларни назарда тутишади! Яъни ҳар қандай манфаат ёки озорларга эътибор бермай, фақат Исломий мафкурани соф ва тиниқ ҳолда талаб қилаётган мусулмонларнинг даъвати назарда тутилади!

 Радикаллашув, яъни жамиятларда исломийлашиш даражасининг ўсиб бориши, бу – уларнинг  эътиборида ўта хавфли кўринишдир!

(Миллий давлатларнинг маданийлигини ўзига хослигини сақлаб қолиш). Илмоний тузумлар ҳолатни бир сўз билан “мўътадил Ислом” деган ибора билан атаб олишди. Яъни улар куфр сақофати остидаги илмоний давлат ичида, Ислом динини худди куч структуралари, адлия вазирлиги, таълим программаси сингари давлатнинг бир тармоғи каби, куфр мафкурасининг ҳимоячисига айлантириб олишмоқчи! Бу робитани улар “мўътадиллаштириш”, яъни Ислом динини куфрга моиллаштириш мафкураси деб жамиятга олиб чиқишмоқда. Албатта бу оқим (фирқа) вакиллари сиёсий ўта қолоқ эканлигидан ташқари, уларни моддий томондан ҳам қизиқтириб борилади!

     3. Сиёсий Исломнинг олдини олиш усуллари.

Сиёсат – одамлар ўрталаридаги доимий алоқаларни бошқаришдир. Яъни одамлар ўрталарида ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва ҳоказо соҳаларда алоқалар мавжуд. Шу алоқаларни ҳалол ва ҳаром асосидаги ўлчов билан бошқариш учун, Ислом Оллоҳ Таоло томонидан бизга Пайғамбаримиз с.а.в. орқали юборилган мабдаъий дин!

 Юқоридаги шахслар динимизнинг бу миссиясини “бу сиёсат эмас” деб баҳо беришда қандай позициялардан фойдаланишимиз мумкин деган мақсадда йиғилишаяпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here