Эрдоған: Идлибга қўшин юборамиз

581
0

Эрдоған: Идлибга қўшин юборамиз

Суриядаги урушнинг кескин бурилиш нуқтаси бўлиши айтилаётган “Идлиб амалиётлари” учун ҳарбий ҳаракат бошланди. Остона саммитида қабул қилинган қарорлар доирасида тез кунларда минтақада кенг кўламли амалиёт ўтказилади. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Рейтерс ахборот агентлигига берган интервюсида Идлибга қўшин юборишини билдирди. Ҳозирда Идлиб амалиёти учун 20 минг аскар Сурия чегарасига етиб борган. Эрдоғанга кўра, бу ҳаракат ўтган ойда Россиянинг ташаббуси билан имзоланган “Жангдан холи ҳудудлар яратиш” шартномасига биноан ҳамда Туркия, Россия ва Эрон ўртасида келишилган ҳолда амалга оширилмоқда.

“Душанба куни Путин билан учрашамиз. Пайшанба куни эса Анкарада бирга таом еймиз. Сурияда қандай қадамлар ташлаш кераклигини, у ерни террорчи ташкилотлардан тозалаб, қандай тинч заминга айлантириш устида ғайрат кўрсатамиз. Бу борада Эрон президенти билан Остона шаҳрида учрашиб, суҳбатлашдик. Насиб қилса, 4 октябр куни Эронга сафар қиламан”, деди Эрдоған.

Нью-Йоркда ташкил қилинган БМТ Хавфсизлик Кенгаши мажлисида нутқ сўзлаган Эрдоған “жангдан холи ҳудудлар” келишуви умид уйғотувчи фикрдир… Россия Идлибнинг ташқарисида, Туркия эса Идлибнинг ичкарисида хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади” дея алоҳида таъкидлаб ўтди.

Туркистон:

Суриянинг Идлиб шаҳри Рус ва Эрон кучларига қарши қаттиқ турган нуқталардан биридир. Шунинг учун Идлиб мухолифлар учун энг муҳим минтақалардан бири саналгани каби Асад режими учун ҳам стротегик нуқта саналади. Ҳалабни қўлга киритган Асад агар Идлибни ҳам қўлга киритса, инқилобнинг белини синдирган бўлади. Бу борада Ҳалабда бўлгани каби яна асосий ролни Туркия ўйнаб бериши керак бўляпти.

Аслини олганда, Туркиянинг Идлибга кириши учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Идлибдаги гуруҳлар Туркия халқининг жонига қасд қиладиган бирор бир тартибсизлик келтириб чақариш хавфи йўқ. Шунча вақт ичида ҳам бундай ҳаракатлар кузатилмаган. Манфаат жиҳатидан олиб қаралганда ҳам, Ислом ва Мусулмонларга душманлиги жиҳатидан АҚШ ва Россиянинг Идлиб сиёсатида бир қанча мақсадлари борлиги аниқ. Аммо Туркия учун сиёсий жиҳатдан ҳам, хавфсизлик жиҳатидан ҳам ҳеч қандай манфаат йўқ, аксинча ўзи учун ҳам Сурия учун ҳам, бир қанча зарарлари бор. Бунга биз Ҳалабнинг қулашида гувоҳ бўлдик.

Бу ерда мақсад Идлибни Ҳалаб каби Асад режимига топширишдир. Туркиянинг бугунги вазифаси ўтган йили Ҳалабга қилганининг айнан ўзгинасидир. Агар Туркия мужоҳидларни Идлибдан чиқаришга муваффақ бўлса у ер ҳам Асад ва Ҳизбуллоҳ жангариларининг қўлига ўтади.

“Россия кучарининг Идлиб ташқарисида хавфсизликни таъминлаши” ҳамда “жангдан холи ҳудудлар яратиш шартномаси” ҳақидаги гаплар фақат оғизда холос. У ерда мусулмонлар ҳар куни ҳарбий самалётлар билан қирғин қилинмоқда. Охирги хабарларга кўра, Сўнгги кунларда Идлиб вилоятида ҳаво ҳужумлари яна ҳам кучайган. Россия ва Асад кучари бир неча шифохоналарни вайрон қилган ва юздан ортиқ инсонни ўлдирган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here