Эрдоған АҚШда “азиз дўсти” билан учрашди

612
0

Эрдоған АҚШда “азиз дўсти” билан учрашди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 72 бош ассамблеясига иштирок этиш учун АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига борган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған “Lotte New York Palace” меҳмонхонасида “азиз дўсти” бўлган АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашди. Икки дўстнинг суҳбати тахминан бир соат давом этди.

Учрашувнинг матбуотга очиқ қисмида Туркия президенти Эрдоған баёнот бериб, “азиз дўсти” Трамп билан бир қанча масалалар устида маслаҳат қилиши ҳақида маълум қилди. Бунинг учун у ўз вақтини аямаган Трампга миннатдорчилик изҳор қилди.

“БМТ бош ассамблеясига иштрок этиш учун Америкага келиб, азиз дўстим Доналд Трамп билан бугун делегациялар иштирокида ва алоҳида яккама-якка икки томонлама музокаралар олиб борамиз”, “Ишонаманки, хоҳ Америка ва Туркия алоқалари бўлсин, хоҳ минтақавий ўзгаришлар бўлсин, ёки жаҳондаги бошқа масалалар бўлсин, уларни ҳал қилишга фурсат топамиз. Бу фурсатни қўлга киритганимиз учун (Трампга) кўпдан-кўп миннатдорчилик билдираман”, деди Эрдоған.

Мусулмонларнинг ашаддий душмани бўлишига қарамай, Эрдоган “азиз дўстим” деб атаган Трамп ҳам учрашувдан сўнг қисқача баёнот берди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here