Пентагон Афғонистондаги америкалик ҳарбийлар сони оширилишини тасдиқлади

Пентагон Афғонистондаги америкалик ҳарбийлар сони оширилишини тасдиқлади

 АҚШнинг Афғонистондаги контингенти 3 мингдан кўпроқ ҳарбийга оширилади ва уларнинг умумий сони 14 минг кишидан ошади. Буни 18 сентябрда Пентагон вакили Майкл Эндрюс тасдиқлаган.

 ОАВда АҚШ контингенти 3,5 минг ҳарбийга оширилиши ҳақида маълумот берилган.

 “Биз улар қаерга жўнатилишларини айтмаймиз, чунки душман режаларимиздан хабардор бўлишини истамаймиз”,- деб айтган Эндрюс.

 Бунгача АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагон бошлиғи Жеймс Мэттисга контингент миқдорини 4 минг киши атрофида ўзи маъқул кўрганча ошириш ҳуқуқини берганди.

 Бундан ташқари, Трамп августда АҚШнинг Афғонистон бўйича янги стратегиясини эълон қилганди. У стратегиянинг ҳарбий томонлари ҳақида гапиришни истамаган, бироқ Афғонистондан қўшинлар тез олиб чиқилмаслигига ишора қилган.

 Пентагон августда АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари сони 11 минг кишидан иборатлигини маълум қилганди.

Туркистон:

АҚШ Афғонистонда ҳарбий уруш олиб бормоқчи эмас. У илгари юз мингдан ортиқ аскари билан ҳам Афғонистонни ишғол қилиб, ўз изнига сола олган эмас! Демак АҚШнинг мақсади бошқа.

Охирги вақтларда Афғонистон ҳудудида “ИШИД” жангарилари пайдо бўла бошлади. Баъзи маълумотларга кўра, бу жангариларни АҚШ ўз вертолётлари билан Ироқдан Авғонистонга олиб ўтаўтаётганлиги айтилмоқда. Ҳатто “ИШИД” “Толибон” аскарлари билан тўқнашгани ва бир қанча қўпорув амалиёдлар уюштиргани ҳақида хабарлар тарқатилди.

Шу хулосалардан келиб чиқиб таҳлил қилинадиган бўлса, АҚШ Авғонистонда бир қатор фитнакашлик ишлари уюштиришни ва шунинг ортидан “Толибон” ҳаракати билан “ИШИД” жангариларини ўзаро уруштиришни мақсад қиляпти. Бунинг ортидан Авғонистондаги ҳарбий базасини янада кенгайтириб, у орқали ҳар икки томон жанчиларини қуроллантириб боришни кўзлаяпти.

АҚШнинг яна бир асосий мақсади, Хитойнинг шимолий ғарбий томонидаги ҳарбий қувватини мустаҳкамлаб олиш орқали, Хитойни ўз чангалида ушлаб туриш учун олиб бораётган оламий стротегияси бўйича ҳаракатини давом эттиришдир. Яъни АҚШ худди шимолий корея сингари Марказий Осиё томонда ҳам, хавфли худуд пайдо қилиш ортидан минтақада Хитойга қарши ҳарбий вужудини кучайтириб олишни кўзламоқда.

Албатта, Авғонистондаги бу ҳолатдан Ўрта Осиё мамлакатларига қарши стротегияларида фойдаланишга ҳам ҳаракат қилади.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш