Хитой муслималарга нисбатан мажбурий аборт жиноятини қайта бошлади

Хитой муслималарга нисбатан мажбурий аборт жиноятини қайта бошлади

Хитой коммунистик партиясининг Тибет минтақасидаги бош котиби ҳомиладор муслима аёлларни мажбурий аборт қилиш, ундан сўнгра қайта ҳомиладор бўлмайдиган даражада жарроҳлик амалиётидан ўтказиш жиноятини қайта бошлади. Хитойда 1990 йилларда амалга оширилган мажбурий аборт қилиш қонуни бекор қилинганлиги эълон қилинган. Шундай бўлишига қарамай, ўзининг ғайриинсоний зулмлари билан машҳур бўлган ва атайин мусулмонлар устига тайинланган шафқатсиз будпараст раҳбар мазкур жирканч амалиётини қайта бошлаганлиги айтилмоқда.

“Озод Осиё” радиоси тарқатган хабарга кўра, хусусан диний муҳит жуда кучли бўлган Ҳотен вилоятига оид туманлардаги аҳоли пунктларида “умумий туғилишни назорат қилиш” номи остида янги ваҳшийлик ва жиноят кампанияси бошланган. Ҳотен вилоятидаги ҳар бир муслима аёл бирма-бир назоратдан ўтказилмоқда. Туғишни олдини олиш ва ҳомилани мажбурий олиб ташлаш учун ёлланган медицина ходимларига уйма-уй юриб, ҳомиладор аёлллар ҳақида маълумот тўплаш вазифаси топширилган. Улар муслималардан ўзларининг ҳомиладориги ҳақида маълумот беришларини қаттиқ талаб қилишмоқда.

Номи ошкор қилинишини истамаган бир уйғур мусулмоннинг айтишича, Каракаш туманида истиқомат қилувчи унинг 30 ёшли синглиси ҳам бу ҳолатни бошдан кечирган. Унинг сўзларига кўра, ўтган ойда маҳалла раиси бошчилигида мажбурий аборт қилувчи медицина ходимлари унинг уйига бостириб кириб, мажбурий жарроҳлик йўли билан уни қайта туғмайдиган ҳолга келтиришган.

Гума тумани соғлиқни сақлаш марказида хизмат қиладиган ҳамшира белгиланган фарзандлардан ташқари яна ҳомиладор бўмаслиги учун муслималарнинг бачадонлари тикиб ташланаётганлигини тан олди. Ҳамширанинг билдиришича, Агар кичик шифохоналарда бунинг иложи бўлмаса, ҳомиладорлиги аниқланган аёллар мажбурий аборт қилиш учун туман шифохонасига юборилади.

“Ҳомиладор бўлган аёлларни қайта ҳомиладор бўлмайдиган қилиш учун жарроҳлик амалиёт ўтказилиши шарт. Мажбурий аборт учун ҳақ олинмайди. Аммо улар ётоқхонанинг пулини тўлашга мажбурдирлар”, дейди ҳамшира.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш