Шавкат Мирзиёев 5−6 сентябрь кунлари Қирғизистонда бўлади

505
0

Шавкат Мирзиёев 5−6 сентябрь кунлари Қирғизистонда бўлади

“Sputnik” сайти хабар қилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев президент Алмазбек Атамбаевнинг таклифига биноан 2017 йил 5-6 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистон республикасида бўлади.

 Олий даражадаги учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари ўзаро муносабатларни ривожлантиришнинг асосий масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари, мамлакатларимизнинг чегараолди ҳудудлари алоқаларини фаоллаштириш, шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қилишади.

 Музокаралар якунлари бўйича икки давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси ҳақидаги шартнома, мамлакатлар ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here