Рус генерали: Сурияда камида 200дан ортиқ қурол турини синовдан ўтказдик

526
0

Рус генерали: Сурияда камида 200дан ортиқ қурол турини синовдан ўтказдик

Россия Қуролли кучлари ҳарбий ва илмий қўмитасининг раиси генерал-маёр Игор Макушев Россия кучлари Сурия жангида 200дан зиёд қурол турини синовдан ўтказганлигини тан олди.

“Суриядаги махсус амалиёт чоғида биринчи марта юқори аниқликдаги ҳаво ва денгиз қуролларини “бир вақтда ўт очиш синови”дан ҳам ўтказдик. Бу синов Россия бош штаб бошқармасининг режалари асосида амалга оширилди” – деди Москвада баёнот берган Игор Макушев.

Макушевнинг сўзларига кўра, Бу амалиёт Россия денгиз кучларининг ҳар қандай қийинчиликда ҳам ўт очишни амалга ошириш қобилиятига эга эканлигини яққол намоён этган. Шунингдек рус генерали Суриядаги бу тажриба Россия қуролларининг самарадорлигини аниқ тарзда кўрсатиб берганлигини ҳам қайд этди.

Генерал Макушевнинг бу баёнотлари ортидан, Суриядаги тинч аҳолини нишонга олган Россия бомбардимони ўз исботини топди. Россия аввал буни инкор қилган эди.

Маркази Лондонда жойлашган Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваториясининг хабар қилишича, рус ҳужумлари оқибатида қарийб 9300 фуқаро ўлдирилган. Улардан 3,800таси тинч аҳоли вакилларидир. Бундан ташқари Сурияда Россия босқинчилик натижасида 20 минг тинч фуқаро тан жароҳати олган. Булар расмий маълумотларда кўрсатилган рақамлардир. Ҳақиқий рақамлар эса бундан бир неча баробар ортиқлиги барчага аён.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here