Қурбон ҳайити табриги

880
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Қурбон ҳайити табриги

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд…

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога ҳамдлар бўлсинки, 1438 ҳижрий (2017 милодий) йилги муборак Қурбон ҳайити ҳам кириб келди. Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари шу муносабат билан бутун дунё мусулмонларини, хусусан Қирғизистон мусулмонларини қалб тўримиздан муборакбод этамиз. Аллоҳ Субҳанаҳудан уларнинг тоат ибодатларини қабул, дуоларини мустажоб қилишини, қурбонлик қилган мусулмонларнинг қурбонликларини Ўз даргоҳида қабул айлашини сўраймиз.

Қадрли мусулмонлар!

Аллоҳ Субҳанаҳунинг марҳамати ила бу йилги Қурбон ҳайити саййидул айём жумъа кунига тўғри келди. Бу кунда бутун дунё мусулмонлари инсонлар учун чиқарилган энг яхши уммат сифатида жомеларда бир кунда икки бор жамланиш билан шодланамиз. Аллоҳнинг бир бутун, ажралмас бандалари эканимизни дунёга намоён этамиз. Аллоҳ Таоло айтади;

 «Аллоҳ Ўзининг йўлида гўё туташ бинолардек бир сафга тизилган ҳолларида жиҳод қиладиган зотларни севар» [Саф 4]

Азиз мусулмонлар!

Дунё тарихи Исломий Умматнинг бирлиги каби бирликка гувоҳ бўлмаган. Ягона ғоя асосида, яъни Аллоҳни рози қилиш ғояси атрофида фақат шу Уммат жамланади. Чунки унинг сафи ва ғоясининг бир бўлишини Аллоҳ ирода қилди, мўминларни шунга буюрди.

Аммо куфр миллати Холиққа кофир бўлди. Шу боис, уларнинг қалблари мусулмонлар каби покиза, мусаффо эмас.

Аммо Холиқи амру фармонлари билан чегараланган қулга, Роббисига итоатгўй бандага айлантирувчи Ислом ақидаси мусулмонларни доимо бирликка ундайди. Зеро Росули Акрам A

«إِذَا بُويِعَ لِخَلِيفَتَيْنِ فَاقْتُلُوا الآخَرَ مِنْهُمَا»

«Агар икки халифага байъат берилса, улардан иккинчисини ўлдиринглар», деган. Ҳа албатта ушбу Умматни бирлаштирувчи Халифалик давлати тез кунларда албатта қайтади. Зеро, унинг қайтиши учун мабдаий партия бўлган Ҳизб ут-Таҳрирнинг аъзолари ва уларни ёрдамчилари моллари ва жонларини фидо қилмоқда. Бунинг учун улар Роббимиз розилигидан бошқа нарса сўрамайди. Инша Аллоҳ ўзларининг ниятларига етади. Зеро, Росулуллоҳ A бундай деган:

«ثُمَّ تَكُونُ خِلافَةٌ عَلى مِنْهاجِ النَّبُوَّةِ»

«Сўнгра пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик булади».

Яна бир бор Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Қирғизистон

10 зул-ҳижжа 1438ҳ

1 сентябр 2017м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here