БМТ Бош котиби АҚШнинг “оғзи” билан гапирди

504
0
Israeli Prime Minister Benjamin Netanyahu (R) shakes hands with U.N. Secretary General Antonio Guterres as they deliver joint statements in Jerusalem August 28, 2017. REUTERS/Heidi Levine/Pool

БМТ Бош котиби АҚШнинг “оғзи” билан гапирди

БМТ Бош котиби Антонио Гутеррес Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху билан муштарак матбуот анжумани ташкил қилди. Анжуманда Гутеррес АҚШнинг оғзи билан гапириб, Исроил-Фаластин масаласида АҚШнинг “Икки давлатлик” ечимини олға сурди ва шу ечимга олиб борадиган музокараларни бошлашга чақирди.

“Менинг ҳар доим бир нарсани орзу қиламан, у ҳам бўлса, бу муқаддас заминда бағрикенглик, тинчлик билан яшаш мумкин бўлган икки давлатни кўришдир. Энг муҳими фаластинликларнинг яшаш шароитарини такомиллаштириш билан бирга “Икки давлатлик” ечимга олиб борадиган сиёсий фаолият жараёнини бошлашдир”, деди Қуддусда АҚШнинг “Икки давлатлик” ечимни таклифи қилган Гутеррес.

Исроил-Фаластин тинчлиги олдида кўплаб муаммолар борлигини билдирган Гутеррес “Бу муаммолардан бири яҳудий аҳоли пунктларидир, яъни Ғазо ва Ғарбий соҳил ўртасидаги айирмачиликдир. Албатта, террор ҳодисалари ҳам бу муаммолардан биридир. Бу қийинчиликларни енгиш учун тинчлик талабимизни кучли тарзда ўртага қўйишимиз керак”, дея қўшимча қилди.

Гутерреснинг билдиришича, Исроил иқтисодий тарафдан ўзини тиклаб олган. Фаластинликларга ҳам турмуш шароитарини яхшилаш учун имкон берилиши керак.

“Исроил ўзининг иқтисодий ривожланишини тамомига етказди. Аммо фаластинликларнинг ҳам яна-да яхшироқ иқтисодий шарт-шароитда яшашларини кўрсак яхши бўларди”, деди у.

Айни пайтда Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Ғарбий соҳилда ноқонуний ўрнашиб олган яҳудий аҳоли пунктларини олиб ташлашга имкон бермаслигини билдирди. Нетаняҳу бу ҳақида кеча Ғарбий соҳилда яҳудий аҳоли пунктлари қурилиши бошланганлигининг 50 йиллиги муносабати билан қилган маърузасида айтиб ўтди.

 “Исроилнинг Яҳудо ва Самариягача (Ғарбий соҳилгача) чўзилган яҳудий аҳоли пунктларини олиб ташлашга асло йўл қўймайман”, “Яҳудий аҳоли пунктларини олиб ташлашнинг тинчлик келишувига алоқаси йўқ. Бу тупроқларни стратегик мулкимиз сифатида ҳимоя қилишда давом этамиз”, деди Нетаняҳу.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here