Салибчи коалиция самолётлари Дайриззур ва Раққа аҳлини қириб ташламоқда

493
0

Салибчи коалиция самолётлари Дайриззур ва Раққа аҳлини бутун оилалари билан қўшиб қириб ташламоқда

Яқинда халқаро коалиция самолётлари Дайриззурнинг жанубий шарқий қисми инфраструктурасига ва маҳаллаларига ҳаво ҳужумини амалга оширди. Оқибатда 5 нафари болалардан иборат бўлган 7 инсон ҳалок бўлди. Бундан атиги икки кун илгари ҳам Тоййиба шаҳрини нишонга олган ҳаво ҳужуми 18 нафар инсоннинг нобуд бўлиши, 20дан зиёдининг эса жароҳатланишига олиб келганди, қанча-қанча моддий зарарлар кетирилганди.

Булардан ташқари, жорий йилнинг 28 июлида ҳам коалиция кучлари Дайриззур шаҳри шарқий қисмидаги Даблон қишлоғига ҳаво ҳужумини содир этиб, элликдан ортиқ оддий фуқарони ҳалок этган.

Жума куни оқшомда ҳам, бу кучлар Раққа шаҳрида навбатдаги қирғинни содир этиб, 15 кишидан иборат бутун бир оилани йўқ қилди… Улардан етти нафари болалар, уч нафари аёллар эди… Ўшанда 72 соат тўхтовсиз содир этилган қатли омда ҳаммаси бўлиб 120га яқин шахс қурбон бўлди.

Коалиция самолётлари билан бир қаторда қонхўр режим ҳам ўз қирувчи самолётлари билан Дайриззур маҳаллаларини тинмай ўққа тутди, оқибатда кўплаб оддий фуқаролар нобуд бўлди, иншоотлар ва аҳоли пунктлари бутунлай вайрон бўлди. Бу томонда Давлат ташкилоти ҳам ўзбошимчалик қилиб, ҳеч қандай шаръий далил-ҳужжатсиз фуқароларни қатл қилмоқда!

Бу зўравонлик ва жиноятлар бизга яқинда Мосул шаҳрида юз берган ҳодисаларни эслатмоқда. Ўшанда бутун ахборот воситаларида коалиция минтақада «терроризм»га қарши амалиётлар олиб бораётгани, бу «терроризм» Исломий Давлатда мужассам экани тарқатилди. Аслида эса, у ердаги ҳолатнинг ўзи, коалиция самолётлари айнан шаҳар инфраструктураси, коммунал хизмат жойлари, кўприклар, нефт ва газ қудуқларини нишонга олганини, аҳоли эса, Давлат ташкилоти жойлашган объектлар нишонга олинаётгани билан алданаётганини кўрсатиб турибди. Ўша Мосул жанги ҳамон давом этмоқда, фақат бошқа минтақада, яна бир географик нуқтада жанг олиб борилиб, энди суриялик минглаб оддий бегуноҳ фуқаролар қатли ом қилинмоқда.

Наҳотки, 2017 йил март ойида содир этилган ва 531 нафар оддий фуқарони йўқ қилган Мосул қирғинига ўхшаш яна қатор қирғинларни гувоҳи бўлаверсак… Наҳотки, ахборот воситаларида тарқатилаётган ҳисоботларни томоша қилишда давом этаверсак?!! Улар бутун Мосул жангида 40 мингдан зиёд инсон ҳалок бўлганини, улардан аксари аёллар ва болаларни ташкил қилганини, минглаб инсон вайроналар остида қолиб кетганини айтишди… Буларнинг барчасига эса, шу жанговар кучларнинг оддий фуқароларга қарши содир этган ҳужумлари сабаб бўлган.

Мудом жинояткор душман битта, унинг мақсади ҳам битта экан, барча нарсанинг рухсат берилиб, мумкин бўлмаган нарсанинг ўзи йўқ бўлиши табиий… «Терроризмга қарши кураш» дастаги мавжуд экан, душман мусулмонлар юртларини мустамлака қилаверади… Бу душман Ислом шиорини кўтариб чиққан ёки исломий бошқарувни талаб қилган ҳар бир исломий уйғонишни йўқ қилиш учун мана шундай ҳужумлар остида ҳўлу қуруқни баравар ёқаверади…

Ислом ва мусулмонларга зарба бериш учун тузилган бу жиноятчи коалиция кучларини агар юртларимизга қадам бостирмай, уларга базалар очиб берилмаганда эди, агар Умматда қайта ишонч пайдо қилишдек ўз ролларини адо этишдан бўйин товлаётган уламолар бу кучлар жиноятларидан кўз юммаганида эди, агар армиялар казармаларга ҳибс қилиниб қўйилмаганда эди… коалиция кучлари ҳам ўз мақсадларини ҳаргиз амалга оширолмаган бўларди.

Эй музокарачилар!

Сиз шу сохта битимларингиз билан Сурияни парчаладингиз… Сиз шу музокараларингиз билан, қонхўр режимни ағдариб йўқ қилиш учун оёққа турган ҳар бир ҳаракатни бўғизладингиз, холис қўзғолончи инсонлар сафини бузишга ва ҳар бир онгли саъй-ҳаракатни издан чиқаришга уриндингиз.

Эй мусулмонлар!

Сизларни бўлиб ташлаган шунча чегаралар, ажратиб турган давлатлар бўлишига қарамай, бу душман итлардек устингизга ташланмоқда… Улар сизнинг ягона Уммат эканингизни кўриб, қуролларини сиздек улуғ Умматнинг, Набий A Умматининг ҳақиқий уйғониши, тўғри ҳаракати ва умидига қарши қаратмоқда…

Унутманг, инша Аллоҳ, маълум вақтдан сўнг бўлса-да, нусрат албатта келади. Шундай экан, қаттиқ ҳаракат қилиб, ушбу динингизни қоим қилиш билан Аллоҳ Азза ва Жалла ризосига ноил бўлинг, ҳиммат белбоғини маҳкам қилиб, Роббул оламин билан Унинг Росули ваъда қилган ишни рўёбга чиқаринг:

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади».

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми

 

телефон-факс: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: ws-cmo@hizb-ut-tahrir.info

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here