Эрон генерали: Сурия масаласида Туркия билан келишиб олдик

Эрон генерали: Сурия масаласида Туркия билан келишиб олдик

Эрон ва Туркия терроризмга қарши курашда маълумотлар алмашиш ва тезкор амалиётларда ҳамкорлик қилиш масаласида келишиб олди. Бу ҳақида Эрон қуролли кучлари бош штаб бошқармасининг раҳбари генерал-маёр Муҳаммад Ҳусайн Бакири Эрон ахборот воситаларига берган интервьюсида маълум қилди.

Ҳарбий ҳамкорлик ва чегара хавфсизлиги ҳақида муҳим келишувлар амалга оширилганлигини билдирган Бакири “Икки давлат ўртасида муштарак ҳарбий машқлар ўтказиш ва талабалар алмашиш борасида келишиб олдик. Икки давлатнинг денгиз флоти ўзаро бир бирларини зиёрат қилиб туришади. Ҳарбий машғулотларда кузатувчилар қўйилади”, деди.

Ҳусайн Бакири Эрон ва Туркия ўртасидаги келишув жуда муваффақиятли бўлганлигини қайд этар экан, ўзининг Туркияга ташрифи чоғида ҳарбий мудофаа ва хавфсизлик тармоқларидаги кўплаб мавзуларга асос солинганлигини ва бу жараён давом этишини қўшимча қилди. Унга кўра, Сурияда Асад ҳукуматининг суверенитети таъминланиши борасида ҳам ўзаро келишиб олинган.

“Эрон ва Туркия Сурияда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда ҳамкорлик қилиши ва хусусан Астана музокараларининг икки мамлакат қуролли кучлари тарафидан қўллаб-қувватланиши борасида келишиб одик. Шунингдек Суриянинг турли жойларида, хусусан мамлакат шимолида қонуний ҳукуматнинг суверенитетини таъминлаш борасида ҳам Туркия билан келишиб олдик ва инша Аллоҳ мазкур келишув амалга ошади”, деди Бакири.

Туркистон:

Ўзини Сурия мухолифати тарафдори қилиб кўрсатаётган Туркия ҳукуматининг Сурия масаласида юритаётган сиёсати афсуски, суриялик самимий мусулмонлар ва мужоҳид гуруҳларнинг зиёнига ишламоқда. Чунки Эрон Сурияда Асадга қарши курашаётган Мужоҳид гуруҳларга террорчилар сифатида қарайди. Шундай экан, ўзини мухолифат тарафдори эканлигини даъво қилиб келаётган Туркия ҳукуматининг Эрон билан “терроризм”га қарши кураш йўлида ахборот алмашиш ва тезкор амалиётларда ҳамкорлик қилиш борасида келишиб олганлигини қандай изоҳлаш мумкин?! Кўриниб турибдики, Сурия масаласида Туркия, Россия ва Эрон давлатлари АҚШнинг режасини мукаммал тарзда амалга оширмоқда. Бу режа Сурияда Аллоҳнинг шариати татбиқ қилинишидан бошқасига рози бўлмаётган мусулмонларнинг шавкатини синдириб, “Демократик дунёвий Сурияни сақлаб қолиш”дан иборатдир.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш