Жээнбеков истеъфога чиқди

Жээнбеков истеъфога чиқди

 Мамлакат президентлиги учун асосий номзод бўлиб турган Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков истеъфо берди. Бу унинг сайловолди пойгасига киришиши билан боғлиқ ҳисобланади.

 “Бугун мен лавозимни бўш қолдиришга қарор қабул қилдим. Мен Қирғизистон президентини бу ҳақда хабардор қиламан. Бугун Марказий сайлов комиссияси мени президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтказди”, — деган Жээнбеков ҳукумат йиғилишида.

 Май ойида Қирғизистон Социал-демократик партияси (ҚСДП) Жээнбеков номзодини шу йилнинг 15 октябрида бўлиб ўтадиган сайловлар учун илгари сурганди.

 Янги ҳукумат сайлангунга қадар бош вазир вазифасини бош вазир ўринбосари Мухамметкали Абулгазиев бажариб туради.

Дўстларингизга юборинг

Шарҳ қолдириш