Ҳиндистон ҳукумати ўн минглаб роҳингя мусулмонларини депорт қилмоқчи

618
0

Ҳиндистон ҳукумати ўн минглаб роҳингя мусулмонларини депорт қилмоқчи

 Ҳиндистон ҳукумати жума куни Мянма ва Бангладеш томонлари билан 40,000 кишидан иборта роҳингя мусулмонлари жамоатини депорт қилиш масаласида музокараларни бошлади.

 Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида минглаб роҳингялар аҳолисининг асосий қисми буддизм динига эътиқод этувчи Мянмадаги таъқиблардан қочиб, Бангладешга, бундан ташқари Ҳиндистон чегараларини кесиб ўтиб, мамлакатнинг ғарбий ҳудудларига келиб ўрнашган. Расмий Нью-Дели маълумотига кўра, 14,000 нафар қочоқлар расман БМТ Муҳожирлар агентлиги томонидан қайд этилган.

 “Бу муаммо фақат ҳукумат даражасидаги дипломатик музокаралар орқали ҳал этилиши мумкин”, – дейди Ҳиндистон Ички ишлар вазирлиги вакили Дҳатвалиа.

 Ўтган йилнинг 9 октябрида “Ҳаракаҳ ал-Яқин” ташкилотининг Мянма чегара постларига ҳужуми баҳонаси билан роҳингя мусулмонларини оммавий қатл ва қувғинга олиш бошланган эди. Шундан бери 75,000 нафарга яқин роҳингя Бангладешга кўчиб келган. Айни пайтда 1,3 миллиард аҳолига эга Ҳиндистон ичида ҳам ишсизлик, қашшоқлик ва ижтимоий шароитлар паст даражада бўлиб, бунинг устига этник-диний тўқнашувлар мусулмон жамоаларининг тинкасини қуритиб бормоқда.

 Ҳозирда роҳингяларнинг катта қисми Уттар Прадеш, Жамму, Ҳаряна ва Делининг шимолида истиқомат қилиб келяпти.

Туркистон:

Мянма бутпарастлари Аракан вилоятида истиқомат қиладиган мусулмонларни турли усуллар билан қатл қилиш, уйларига ўт қўйиш, фарзандларини аянчли қийноқларга солиш, хотин-қизларини номусларини топташ каби жиноятларни тинимсиз давом эттиришмоқда. Шу пайтгача қирғинларни амалга ошириш оддий бутпараст аҳолига қўйиб берилган бўлса, эндиликда бу жиноятлар ҳукумат бошчилигида армия қўли билан амалга ошириляпти. Давлат бутун бошли армияни араканликлар қишлоқларига сафарбар қилган.

Айтиш мумкинки, шунча қирғинлар ва тажовузлар юз беришига қарамай, дунё ҳамжамияти ва БМТ ҳар замонда узоқдан бир қараб қўйишга одатланган. Бироқ шунда ҳам, фақат ташвиш билдириб қўйишдан нарига ўтмайди. Халқаро ҳамжамиятлар бу борада кўзлари кўр, қулоқлари кар бўлиб қолган. Ислом ўлкаларидаги раҳбарлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлаверади. Бутпарастлар Мусулмонларни ўроқлар ва таёқлар билан қувлаб ўлдираётган бир пайтда, замонавий қуролларга эга бўлган Мусулмонлар армияси уларга қарши битта ўқ отиб қўйишга ҳам ярамаяпти.

Бу ҳолат қачонгача давом этади?!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here