Туркиянинг Хитой учун қурбонлиги

651
0

Туркиянинг Хитой учун қурбонлиги

Туркияда Истанбул полиция бошқармаси томонидан “террорчи гуруҳ”ларга алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинган 21 муҳожир мусулмонлар 3 ойдан буён қамоқда қолмоқда. 5 май куни Истанбул Полицияси Зайтунбурни туманида бир вақтнинг ўзида 6 манзилда тинтув ўтказиб, 21 муҳожирни ҳибсга олган эди. Улардан 11 нафари ёш болалар ва 7 нафари аёллардан иборатдир.

Бу амалиёт Туркия президенти Тажаб Тоййиб Эрдоғаннинг Хитойга ташрифи олдидан амалга оширилганлиги эътиборга моликдир. Чунки ИШИДга қарши кураш доирасида олиб борилган бу амалиёт сиёсий амалиёт бўлиб, айни пайтда режасиз ва шошилинч тарзда амалга оширилган эди. Ҳибсга олинганларнинг кимлиги сўраб-суриштирилмай, “Шарқий Туркистонлик”, дея талқин қилинди. Аслида уларнинг ҳаммаси Шарқий Туркистонлик эмас, балки баъзилари Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлиб, уларнинг Туркияда вақтинчалик яшаш ҳақида рухсатномаси ҳам бор эди. Бироқ шунга қарамай, барча маҳаллий матбуот воситалари орқали 21 кишининг ҳаммаси Шарқий Туркистонлик ноқонуний қочқинлар, дея эълон қилинди.

 Бу амалиёт туфайли жамоатчилик орасида – кучли бўлмаса ҳам, бироқ самимий – танқидлар юзага келди. Зулмга жим қараб турмаган ва уларнинг озод қилиниши учун ҳаракат қилган кишиларга “Бу ишга бурнингизни тиқманг. Зеро бизнинг ҳам қўлимиздан ҳеч нарса келмайди. Чунки бу сиёсий масаладир”, дея жавоб берилди.

Орадан 3 ой ўтишига қарамай бу мазлумларнинг тақдири ҳалигача номаълумлигича қолмоқда. Уларнинг, айниқса улар орасидаги ёш болалар ва аёлларнинг террорчи ташкилотга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги кундек равшан бўлса-да, адвокатларнинг улар ҳақидаги талаблари рад этилмоқда.

Яқинда Пекинга сафар қилган Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавуш ўғли Хитойнинг хавфсизлигини ўз хавфсизлигидек кўришини билдирди.

“Хитойнинг хавфсизлигини ўз хавфсизлигимиздек кўрамииз. Хоҳ Туркияда бўлсин, хоҳ Хитойда бўлсин, салбий фалиятларга асло изн бермаймиз”, деди Чавушўғли.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here