Медведев: АҚШ билан муносабатларни яхшилашга бўлган умидлар буткул сўнди

470
0

Медведев: АҚШ билан муносабатларни яхшилашга бўлган умидлар буткул сўнди

 Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг фикрича, АҚШ санкциялар ҳақидаги янги қонуни орқали Россияга тўлақонли савдо уруши очди. У Россия ҳукумати энди Вашингтон билан муносабатлар яхшиланишига умид қилмаслигини билдирган.

 “Биринчидан, америкаликларнинг янги маъмурияти билан муносабатлар яхшиланишига бўлган умидларимиз сўнди. Иккинчидан, Россияга савдо уруши очилди”,- дея ёзган Медведев Фейсбукдаги саҳифаси орқали.

 Бош вазирнинг фикрича, АҚШ президенти Доналд Трампнинг маъмурияти “энг шармандали кўринишда” ўз ваколатини конгрессга топширди.

 “Америкаликлар муассасалари Трампни енгди. Президент янги санкциялардан хурсанд эмас, аммо у қонунни имзоламасликдан бошқа иложи қолмади. Янги санкциялар мавзуси Трампга ўз жойини кўрсатиб қўйишларидан даракдир. Олдинда ҳали янги юришлар бор, асосий мақсад эса – уни ҳокимиятдан четлатиш. Тизимга мос бўлмаган ўйинчи йўқ қилинади”,- деган Медведев.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here