Бирлашиш тўғри мақсадда бўлсагина қўшотар қурол бўлади

682
0

Бирлашиш тўғри мақсадда бўлсагина қўшотар қурол бўлади

Жангчи гуруҳларнинг бирлашиши ва битта ҳарбий доира остига кириши – ҳам шариъатнинг ва ҳам халқнинг талабидир. Биз буни ҳозирги аламли вазиятга тушмасдан туриб, сизлардан талаб қилганмиз.

Бироқ бугун содир бўлаётган ишлар, майдонни икки қисмга бўлиб қўйди, дейилса, муболаға бўлмайди. Бундай бўлинишда кўп хавфу хатарлар мавжуд. Зеро, келажакда икки гуруҳ ўртасида бирор тўқнашув чиққудек бўлса, Аллоҳ сақласин, бу ҳалокатли бўлади, Шом қўзғолонини йўқ қилади.

Бундай ҳалокатли бўлиниш қўзғолон ишларини бошқараётган фуқарою ҳарбий раҳбарларнинг ҳақиқий сиёсий етакчиликни қабул қилишмаганининг табиий натижасидир. Зеро, бу етакчилик Китоб ва Суннатдан истинбот қилинган сиёсий лойиҳа ва қўзғолоннинг Аллоҳни рози қилувчи ўзгармас асослари атрофига барча гуруҳларни битта қилиб жамлашга қодирдир. Ушбу лойиҳа Умматнинг Шомдаги ва бутун дунёдаги келажагини режалаштиради ҳамда майдонни ноаниқ-қоронғу мақсад ва ғоялардан тозалайди. Зотан, низо ва зиддиятларни келтириб чиқарган ҳам мана шу мақсад ва ғояларнинг ноаниқ бўлганлигидир.

Биз барча гуруҳларни ўзларига етакчи қилиб олишга чақираётган томон Ҳизб ут-Таҳрирдир.

Гуруҳлар калималари жамланиши лозим бўлган ўзгармас асослар ушбулардир: Ғарб ва унинг малай ҳукмдорларидан иборат малайлар билан бўлган барча алоқаларни узиш, шу жумладан, нопок сиёсий маблағдан воз кечиш, режимни барча башара ва арконлари билан қўшиб ағдариб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш.

Ёрқин сиёсий лойиҳа эса, Ҳизб ут-Таҳрир тақдим қилган Халифалик лойиҳаси бўлиб, унда давлатнинг дастури, жиҳози, муассасалари ва бошқарув механизмлари муфассал баён қилинган.

Ушбу янги ҳарбий гуруҳлар Уммат етиб борган онглилик даражасига кўтарилмоғи, тўғри йўлдан бориб, барчалари Ҳизб ут-Таҳрирнинг сиёсий етакчилиги остида сафланмоқлари даркор. Ҳизб етакчилиги ҳамма энергияни тўғри йўлга йўллайди ва қудрати улуғ доно Аллоҳнинг изни ила, Умматнинг Халифалик давлатини барпо этади.

Шундай қилиб, қўзғолонимизни адашиш, тойилиш ва жарликка қулаш хавфидан онг ва ҳидоятга мустаҳкам асосланган йўлга олиб чиқамиз ҳамда бу билан Аллоҳнинг нусратига лойиқ бўламиз.

 «Ахир юз тубан (яъни оёғининг остидан ўзга ёққа қарамасдан) юрадиган кимса Ҳақ йўлни топгувчироқми ёки қадди рост ҳолида Тўғри Йўлда юрадиган кишими?!» [Мулк 22]

 

Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти матбуот бўлими 

Skype: TahrirSyria

Электрон почта: media@tahrir-syria.infoahmadabdalwahab2@gmail.com

Сурия вилояти расмий сайти: www.tahrir-syria.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here